• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё ТВ директори цензурага йўл қўйгани айтилмоқда. Масъул эса вазиятни изоҳламади

    Қашқадарё вилоят телевидениеси журналисти Инобат Абдуллаева телеканал директори Жаҳонгир Тўйчиев цензурага йўл қўйганини айтмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган журналистнинг билдиришича, унинг кўрсатуви асоссиз тарзда эфирга берилмаган.

    Инобат Абдуллаева съёмка жараёнида.

    Инобат Абдуллаева съёмка жараёнида.
    Фото: «Дарё»

    «Айтилган жойга бориб, ҳолатни ўргандим. Ва журналист сифатида ахборот олдим. Олган ахборотларимиз ва тасвирларимиз йилига минглаб дам олувчилар ҳордиқ чиқариб, даволаниши мумкин бўлган Қашқадарё соҳили санаторийсининг аянчли аҳволидан дарак берарди. Шу боис, дам олувчилар айтган муаммоли ҳолатларни ҳам тасвирга олиб, борини борича ўрганиб қайтдик. Кўрсатувни монтаж қилиб, эфирга тайёр ҳолатга келтирдик ва масъулларга бердик. Аммо кўрсатув эфирга кетмади. Сабабини сўрасам, бош муҳаррир директор рухсат бермаганини айтди. Директорнинг ўзи Жаҳонгир ака билан гаплашганимда эса, у ‘мен сизни танқидий кўрсатув учун эмас, мақташ учун юборгандим’, деди. Шундан сўнг бу ҳақда Facebook’даги саҳифамда ёздим», — дейди журналист Инобат Абдуллаева.

    Журналистнинг айтишича, у Facebook орқали жамоатчиликка олиб чиққан видео монтаж жараёнида телефонига ёзиб олинган видео бўлиб, кўрсатувнинг сифатли варианти ТВда сақланмоқда.

    «Мен журналистман. Кимнингдир пиарчиси эмас. Шундай экан, ахборот олишга борганимда, ҳолат қандай бўлса, шу ҳолатда олиб чиқаман. Оқни оқ, қорани қора дейишга ўрганганман», — дейди ТВ журналисти.

    Вилоят телевидениеси мухбири Инобат Абдуллаева Қашқадарё соҳили санаторийсининг ачинарли аҳволи ва дам олувчиларнинг норозилиги тасвирга олинган видео ТВ директорининг таниш-билишчилик қилаётгани боис, эфирга берилмай қолганини қўшимча қилмоқда.

    Инобат Абдуллаевага кўра, шунингдек вилоят ТВда қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик авжига чиққан.

    «Вилоят телевидениесида ҳамманинг ўз гуруҳи, содда қилиб айтадиган бўлсак ўз ‘мафия’си бор. Директор, директор ўринбосарининг, бош муҳарриру, бош ҳисобчининг ўз одамлари бор. Сиз шу гуруҳларнинг бирида бўлмасангиз, сизга на ‘съёмка’ беришади ва на тайинли гонорар», — дейди журналист.

    Инобат Абдуллаева вилоят ТВда эфирга чиқиш фақат шартнома эвазига бўлиб қолганини, мухбир ва операторлар ‘съёмка’ қилиб келган жойдан шартнома пули олинмаса, кўрсатув эфирга берилмаслигини айтмоқда.

    «Мухбирларга гонорар ёзилишида ҳам таниш-билишчилик биринчи ўринда туради. Масалан менинг бир соатлик кўрсатувимга 400 минг сўм гонорар ёзилган пайтда, яна бир ҳамкасбимга у катталар гуруҳида бўлгани учунми 14 дақиқалик кўрсатувига 400 минг сўм гонорар берилган эди. Шу боис, гонорарлар ҳисоб-китоби шаффоф бўлишини сўраб, мурожаат қилдим. Аммо менинг мурожаатимга фақат ўзингнинг гонорарларингни кўрсатамиз, қолганларники сир дея очиқлашмади. Хуллас, бу борада ҳам катта ўйин, жиноят бор. Ва буни, албатта, текшириш керак», — дейди ТВ мухбири.

    Инобат Абдуллаева вилоят телевидениесига чиқаётган аксарият кўрсатувлар шартнома эвазига чиқаётганини, пули тўланмаган лавҳалар эфирга берилмаслигини айтмоқда.

    «Дардимиз фақат шартнома қилиш ва пул топиш бўлиб қолган. Қаердандир ахборот қилиб келсангиз, пули берилмаган бўлса, лавҳа эфирга кетмайди. Мен эса бунга ўрганмаганман. Лавҳа тайёрлаб келган жойимдан шартнома қилайлик, пул беринг деб сўролмайман. Шу сабаб лавҳаларим қолиб кетаверади. Танқидий чиқишларимиз ҳам, кимнингдир таниши, акаси ёки укаси ё қалин дўсти бўлгани боис, эфирга чиқмай қолиб кетаверади», — дейди Инобат Абдуллаева.

    Инобат Абдуллаева ТВдан ноҳақ бўшатилган журналист Замира Бобоназарова кейинчалик суд орқали ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаганини, шундан сўнг журналистни ноҳақ ишдан бўшатган ТВ директори Жаҳонгир Тўйчиев мажбурий тартибда иш қолдирилгани ва маоши учун журналистга 21 миллион сўм иш ҳақини қоплаб берганини, шунинг эвазига ТВ ходимлари ўша пайтда ўз вақтида гонорарларини ҳам ололмаганини билдирмоқда.

    «Хато қилиб, ўзининг хатоси сабаб вилоят ТВга 21 миллион сўм зарар келтирган директор нега ҳамон ишда? Унинг бу қилмишларини тартибга соладиган масъул йўқми?», — дейди журналист.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқот қилган вилоят ТВ директори Жаҳонгир Тўйчиев қўнғироқ қилинган пайтда вақти зиқлигини айтиб, кейинроқ ўзи қўнғироқ қилишини, вазиятни изоҳлашини маълум қилди. Аммо кутилган вақтда у алоқага чиқмади. «Дарё» мухбирининг такрорий сўровлари ҳам жавобсиз қолдирилди.

    Мавзуга доир: Журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади — Шавкат Мирзиёев

    10.03.2022, 14:36   Изоҳ (0)   31761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда алиментдан қарзи борларнинг никоҳ тузиши чеклаб қўйилиши мумкин

    10.03.2022, 14:09

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 11 март куни ҳам ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

    10.03.2022, 13:32

    Тошкент вилоятида Тожикистондаги наркокурьер юборган 9 килодан ортиқ гиёҳванд моддани сотиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

    10.03.2022, 13:05

    Россия фуқароси янги «Бетмен»ни томоша қилиш учун Ўзбекистонга келди

    10.03.2022, 12:50

    Прокурор марҳум спортчи Камолиддин Расулов ўлимида айбланаётган шахсни 20 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради

    10.03.2022, 12:34

    Тошкентда терговчи 1000 доллар, профилактика инспектори эса 300 доллар пора билан қўлга тушди

    10.03.2022, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.