Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 8 март куни MAN автобуси ҳайдовчиси пиёдаларни уриб юбориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 11:30 да Чилонзор кўчасида ҳайдовчи С.М. (1996 йилда туғилган) MAN автобусини бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни уриб юборган. Оқибатда пиёда Р.З. (1952 йилда туғилган) олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.
Шунингдек, Р.Й. исмли фуқаро (2017 йилда туғилган) «бош соҳаси лат ейиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)