Наманганда Миллий гвардия вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган чавандозлар мактаби очилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бунинг учун Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги 8 гектарли майдонда жойлашган «Отчопар» мажмуасидан жой ажратиб берилди.
«Чавандозлар мактабида от спорти турлари, поло ва улоқ билан шуғулланиш йўлга қўйилади. Жами 20 та зотли от келтирилади. Тажрибали мураббийлар 12 ёш ва ундан катталар учун ҳафтасига 5 кун давомида чавандозлик сирларини ўргатади. Шунингдек, мактабда отлар ёрдамида даволаш — иппотерапия маркази очилиши ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун имкониятлар яратилиши ҳам кўзда тутилган», — дейди Миллий гвардия вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи, майор Ғофуржон Қаюмов.
Чавандозлар мактабининг очилиш маросимида ёшлар учун тўсиқлардан ўтиш, пойга, от устида кураш ва камондан ўқ отиш бўйича кўргазмали машғулотлар намойиш этилди.
Изоҳ (0)