Наманган вилоятининг Норин туманида «Жигули» автомобилида ёнғин чиқди, деб хабар беради вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 25 февраль куни соат 21:33 да Норин тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига «Чангитма» МФЙ ҳудудида «Жигули» автомобили ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Туман ФВБ қутқарувчилари зудлик билан ҳодиса жойига битта ўт ўчириш экипажида етиб келган ва ёнғинни ўчирган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида куйган, тан жароҳатлари олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетгани, Тошкентда тепловозда ёнғин келиб чиққани, Самарқандда «Жигули» ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)