• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дин ишлари бўйича қўмита ходимларига намоз ўқиш учун шароит яратиб берган тадбиркор жаримага тортилганига муносабат билдирди

    Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ишхонасида ходимларига намоз ўқиш учун шароит яратиб берган раҳбар 21,6 миллион сўм миқдорида жаримага тортилгани хабар қилинганди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    14 февраль куни Тошкент шаҳридаги тадбиркор Ф.Р.нинг иш жойида ходимлари учун намозхона ташкил этишга шароит яратиб бергани сабабли маъмурий жавобгарликка тортилиши ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Таъкидланишича, мазкур ҳолат билан боғлиқ суд қарори интернет фойдаланувчилари, шунингдек, айрим давлат идоралари вакиллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда, тадбиркорга тазйиқ ўтказилгани, ибодат қилишга чекловлар белгилангани каби салбий фикрлар тарқатилмоқда.

    Дин ишлари бўйича қўмита виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликнинг амалда изчил ҳамда бир хил тарзда қўлланишини таъминлашга доир чораларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органи сифатида бу борадаги мавжуд қонунчиликни очиқлаш, нотўғри талқинларнинг олдини олиш, қолаверса, айрим тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида ҳолатга муносабат билдирди.

    Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Мазкур ҳуқуқ ҳар бир инсоннинг шахсий табиий ажралмас ҳуқуқи бўлиб, уни амалга ошириш учун алоҳида диний ташкилот тузиш ва рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

    Ўз навбатида, фуқароларнинг биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русум ва маросимларни бажариш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳолда диний ташкилот ташкил этиш талаб этилади. Диний ташкилот юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида ижтимоий муносабатларда иштирок этади.

    Диний эътиқоди сабабли бирлашган бир гуруҳ фуқаролар диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтишни истамаса ёки қонунчилик талаблари асосида бу жараён якунига етмаган бўлса, унда ҳар бир фуқаро алоҳида жисмоний шахс сифатида виждон эркинлиги ҳуқуқини, шу жумладан, диний расм-русум ва ибодатларни мустақил амалга ошириш имкониятини сақлаб қолади.

    «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган жойда, шу жумладан, ибодат қилинадиган биноларда ҳамда уларга тегишли ҳудудларда, дафн этиш жойларида, зиёратгоҳларда, диний зарурият бўлган тақдирда (яъни жаноза, худойи, ақиқа ва бошқа) фуқароларнинг хоҳишига кўра уларнинг уйларида ўтказилади. Бундай ҳолларда ушбу тадбирларни ўтказиш учун давлат идораларидан қандайдир рухсат олиш талаб этилмайди.

    Шунингдек, фуқароларнинг ҳаракатланиши муайян сабаблар туфайли вақтинча чекланган ҳолатларда (ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этганлиги, соғлиғи, ижтимоий аҳволи туфайли муайян режимга эга бўлган муассасага жойлаштирилган ва бошқа), яъни касалхоналарда, госпиталларда, интернат муассасаларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида, ички ишлар органларининг реабилитация марказларида диний расм-русумлар ва маросимлар қонунчиликда белгиланган тартибда, шу жойлардаги фуқароларнинг илтимосларига кўра ўтказилиши мумкин.

    Ўз навбатида, ибодат қилинадиган бинолардан ташқаридаги оммавий диний расм-русумлар ва маросимлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ҳозирги кунда турли ресторан ва кафеларда ташкил этилаётган амру-маъруф, ақиқа, худойи ва бошқа шу каби тадбирлар Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори талаблари асосида амалга оширилиши лозим. Хусусан, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза диний ташкилотнинг ваколатли вакили томонидан ўқилади.

    Мамлакатимизда кенг нишонланадиган Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр), Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа), Рождество, Пасха, Песах ва шу каби турли конфессияларнинг диний байрамларида 100 ва ундан ортиқ кишилар иштирок этса, бу диний расм-русумлар ва маросимлар оммавий тадбирларга тенглаштирилади. Мазкур турдаги тадбирларнинг ўтказилиши Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тартибга солинади.

    Эслатиб ўтамиз, қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топган ушбу қоидалар юртимизда фаолият юритаётган 16 турдаги барча диний конфессияларга таалуқли бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган барча шахслар учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Диний расм-русумлар ва маросимларни амалга ошириш жойларининг аниқ белгиланмаслиги ҳар бир шахс ёки диний ташкилотнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини рўкач қилган ҳолда жамоат тартибига, ташкилотлардаги ички тартиб қоидаларига зид равишда ҳаракат қилишига олиб келади.

    Юртимизда дин давлатдан ажратилганлиги сабабли фуқароларнинг диний мансублиги ва эътиқодий қарашлари уларнинг меҳнат фаолиятига таъсир қилмаслиги лозим. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига кўра, қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан ҳеч ким ўз диний эътиқодларини сабаб қилиб бўйин товлаши мумкин эмас. Диний расм-русумлар ва маросимларни белгиланган жойларда ўтказиш бўйича қонун талабларига лоқайд муносабатда бўлиш келажакда мулк шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда, жамоат жойларда қонунчиликда назарда тутилмаган намозхоналар пайдо бўлишига, турли дин вакиллари томонидан ибодат бурчаклари ташкил этилишига, дин ва давлат ажратилганлиги тамойилига зид вазият шаклланишига сабаб бўлади.

    Шунингдек, турли конфессияларга тегишли бўлган бир гуруҳ шахслар ёки диний ташкилотларнинг муайян ҳудудидан ташқари диний расм-русум ва маросимларни амалга ошириш шаклида диний фаолият юритиши натижасида мамлакатда миссионерлик ҳаракатлари авж олади, бу эса аҳоли орасида йиллар давомида шаклланган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитига салбий таъсир этади.

    Хулоса ўрнида, фуқароларимиздан диний мавзу ўта нозик эканини эътиборга олиб, яна бир бор интернет ва ижтимоий тармоқларда диний масалалар юзасидан фикр билдирганда холис бўлиш, айни вақтда, давлатнинг дунёвий демократик тамойилларини қатъий ёдда тутган ҳолда шахсий қарашларини оммавий муносабат сифатида талқин қилмасликларини сўраб қоламиз!

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

    Аввалроқ «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Яккасарой туманида ишхонасида ходимларига намоз ўқиш учун шароит яратиб берган раҳбар 21,6 миллион сўм миқдорида жаримага тортилганига муносабат билдирганди. У ўз муносабатида амалдаги қонунчилик нормаларида ибодат қилганлик ва ибодат учун шароит яратиб берганлик учун ҳеч қандай жавобгарлик тури йўқ эканини қайд этган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон диний эркинлик бўйича АҚШ «қора рўйхати»га нима учун киритилган эди? Диний қўмита вакили жавоб берди

     

    25.02.2022, 13:33   Изоҳ (0)   52059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда тадбиркор томонидан етказилган қарийб 385 млн сўм зарарни камайтириб бериш учун 3 минг доллар сўраган газ таъминоти ходимлари ушланди

    25.02.2022, 12:56

    Ўзбекистонда қишнинг сўнгги кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

    25.02.2022, 12:28

    Ўзбекистонда 26 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    25.02.2022, 11:33

    Тошкент метрополитени поезд эшикларида кузатилаётган техник носозликлар юзасидан йўловчиларга мурожаат билан чиқди

    25.02.2022, 10:25

    Тошкентда танасини арматура тешиб ўтган 17 ёшли йигитнинг шифохонадан уйига қайтишга рухсат берилди

    25.02.2022, 09:42

    Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак воқеа жойида вафот этган

    25.02.2022, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.