Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзагроэкспортбанк» АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакетини «Совкомбанк» ОАЖ (Россия) билан 4,0 млн АҚШ долларига сотиш юзасидан келишув (битим)га эришилганини маълум қилади.
«Ўзагроэкспортбанк» АТБнинг устав капиталидаги давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича жами 4 та талабгорлардан қизиқиш билдирилган ва улардан таклифлар келиб тушган.
Ҳар бир талабгорга банкка оид молиявий, ҳуқуқий, ташкилий ва солиқ маълумотлари билан танишиш учун виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш, фаолиятни таҳлил (due diligence) қилиш, банк менежменти ва хусусийлаштириш бўйича консултантга саволлар бериш, банкка ташриф буюрган ҳолда ўрганиш имконияти яратилди.
Келиб тушган таклифлар орасида «Совкомбанк» ОАЖ номзоди бевосита банк фаолияти билан шуғулланиши, мамлакатимизга хорижий инвестиция билан биргаликда чет эл банки тажрибаси, замонавий молиявий маҳсулотлар ва хизматларни жорий қилиш каби талабларга жавоб беради.
Изоҳ (0)