• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Стилистлар хипчабел кўриниш учун фойдаланадиган 6 та лайфхак

    Кўпчилик аёллар бел соҳаси ва қорин бўшлиғидаги ҳажм ҳақида ташвишланади. Муаммони осонгина ҳал қилиш мумкин: стилистларнинг арсеналида бундай камчиликларни осонгина тўғрилайдиган оддий ва самарали усуллар мавжуд. Marie Claire нашри бу борада ёрдам беради.

    Биринчи усул: диққатни чалғитиш

    Хлоэ Грэйс Морец

    Хлоэ Грэйс Морец
    Фото: Marie Claire

    Яъни камчилик деб ҳисобланадиган қорин бўшлиғидан тананинг бошқа қисмига урғу бериш. Мисол учун, чиройли бўйнингиз бор – V шаклидаги ёқаларга эътибор қаратамиз ва унга маржон ёки занжир каби аксессуарлар билан урғу берамиз. Ёки нозик қўл ёки тўпиқларингиз бор. Тананинг ушбу соҳаларини ҳам таъкидлаш мумкин. Шундай қилиб, барча эътибор безовта қиладиган зонадан сизнинг фойдангизга ўтказилади.

    Иккинчи усул: вертикал чизиқлар ёрдамида

    Мила Йовович

    Мила Йовович
    Фото: Marie Claire

    Бу қоида нафақат чизиқли принтга, балки устки кийим ёрдамида яратилган вертикалларга ҳам тегишли. Бу узун кардиган, ўрта қаттиқ матодан тикилган жакет (ингичка ва юпқа эмас, шаклини ушлаб турадиган), куртка-кўйлак ёки тренч бўлиши ҳам мумкин.

    Буларнинг барчаси силуэтингизни визуал равишда узайтирадиган ва керакли нюансларни ниқоблайдиган қўшимча вертикалларни яратади. Бунда устки кийим пастки қисмга нисбатан анча контрастли бўлиши керак. Ranглар билан ҳам бундай натижага эришса бўлади. Аммо эсда тутингки, ёрқин иссиқ ранглар қоматни визуал равишда кенг кўрсатади. Шунингдек, ялтироқ матоларга эҳтиёт бўлинг – улар катта ҳажм эффектини яратади.

    Учинчи усул: кросс-боди сумка

    Женна Девон ва Риз Уизерспун

    Женна Девон ва Риз Уизерспун
    Фото: Marie Claire

    Бу елкадан ўтказиладиган сумка. Уни юқоридаги тўпламлар билан тўлдириб, тана нисбатида диагоналликни яратиш мумкин. Ушбу аксессуарни белдан сал юқорироққа тақиш тавсия этилади. Шунда елка кенглигининг сон билан мувозанати сақланади ва бел торроқ кўринади.

    Тўртинчи усул: кўйлак

    Меган Маркл

    Меган Маркл
    Фото: Marie Claire

    Запахли кўйлакларни танлаймиз. Ушбу силуэтда яна диагоналлар ва елка/бел/сонларнинг тўғри нисбатларини яратишга ёрдам беради. V шаклидаги ёқа фигурангизни ингичка кўрсатади. Агар ярим очиқ кўйлакларни танласангиз, ортиқча аксессуарлардан сақланинг — тана ва кийим ўртасида бўш жой бўлиши керак. Бундай ҳолда белни ўрта кенгликдаги камар ёки белбоғ билан таъкидлаймиз. Ингичка камарлардан фойдаланманг — улар визуал равишда ҳажм қўшади.

    Эркакларникига ўхшаш кўйлак ҳам қоринни яширишга ёрдам беради. Марказида тугмалари бўлган вертикал чок туфайли қомат узунроқ ва озғинроқ кўринади.

    Бешинчи усул: тўғри танланган ранглар

    Приянка Чопра

    Приянка Чопра
    Фото: Marie Claire

    Бел зонаси учун оддий, совуқ тўқ ранглардан фойдаланиш ҳам яхши самара беради. Муаммоли жойларни ранглар ёрдамида визуал равишда ажратамиз. Худди шундай эффект ялтирамайдиган матолар қўллаш орқали яратилади. Бунга қўшимча равишда монохром комбинациясида умумий образ яратиш мумкин.

    Битта рангнинг турли нозик фарқлари билан ҳам образ янада қизиқарли кўринади. Бундай усул нафақат муаммоли жойларни визуал равишда яширади, балки силуэтни узунроқ ва бўйни баландроқ кўрсатади. Лекин иссиқ ёрқин ранглардан эҳтиёт бўлинг. Улар қоматнинг кенг кўринишига ва силуэтни аввалгидан кўра кўпроқ ҳажмли кўрсатишга мойил бўлади.

    Олтинчи усул: тўғри танланган узунлик

    Ребел Уилсон

    Ребел Уилсон
    Фото: Marie Claire

    Узунлик — керакли нисбатларни яратиш учун арсеналимиздаги яна бир ёрдамчи. Топлар, футболкалар ва ички қават бўлиб хизмат қиладиган нарсалар танага жуда ёпишиб турмаслиги керак. Қоматни ушлаб турадиган сифатли ва шаффоф бўлмаган мато танланг.

    Бунда узунлик қорин остида тугаши, агар футболкаларни шимга қистирмай, тушириб юрмоқчи бўлсангиз, қорин бўшлиғини қоплаши керак.

    Агар устингизга нарса ташламоқчи бўлсангиз, (кўйлак/кардиганлар) этак қисми соннинг энг тор қисмида тугаши лозим. Шундай қилиб, силуэт янада нозик ва бежирим кўринади. Агар узунликнинг охири соннинг энг кенг қисмигача бўлса ёки қорин бўшлиғида тугайдиган калта кўйлак кийсангиз, тескари натижага эришасиз.

    Эсингизда бўлсин: кийимингизнинг узунлиги қаерда тугаса, айнан шу қисмга урғу берган бўласиз. Устки кийим кийишда топ ёки футболка тўлиғича шим ёки юбка ичига тиқилиши керак. Шунда бел чизиғи кўринади, шунингдек, устки кийим марказда иккита вертикал ҳосил қилади. Бу ортиқча ҳажмни қоплайди ва ўзингиздан кўнглингиз тўлишига ёрдам беради.

    Кийим танлашда уларнинг узунлигини эҳтиёжларингизга мослаштиришдан қўрқманг. Айнан мана шу каби аҳамиятсиз кўринган нарсалар сизнинг идеал қиёфангизни яратади.

    Мавзуга доир: 

    • «Қанча оддий бўлса, шунча яхши». Мода ортидан қувмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)
    • Аёллар томонидан харид давомида йўл қўйиладиган хатолар
    • Рангдан тортиб бичимгача: чарм куртка танлашда йўл қўйиладиган 5 хато

    22.02.2022, 18:36   Изоҳ (0)   16830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир соат ичида бутун уйни тозалашга ёрдам берадиган 5 та лайфхак

    21.02.2022, 18:50

    Сочга сақич ёпишиб қолганда қандай йўл тутиш керак? Муаммони бартараф этишнинг энг оддий усуллари

    19.02.2022, 18:35

    Қишдан кейинги тикланиш: саломатлик ва гўзалликни қайтаришнинг асосий қоидалари

    17.02.2022, 21:45

    Сархил мева ва сабзавот танлашда қўл келадиган лайфхаклар

    17.02.2022, 09:42

    Ташлаб юборишга шошилманг: эски джинси кийимлардан уй учун ажойиб буюмлар ясаймиз (фото)

    16.02.2022, 13:24

    Кийим илгичдан фойдаланишнинг сиз билмаган ажойиб усуллари

    12.02.2022, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.