Пекин—2022 қишки Олимпиадасининг 12-кунида тоғ чанғиси бўйича слалом мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Олимпиадада Ўзбекистон номидан қатнашаётган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев иштирок этди. Бироқ Тўхтаевнинг слалом дастуридаги чиқиши техник хато сабабли ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади.
Ўзбекистонлик спортчи марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди ва бунинг натижасида дисквалификация қилинди. Шу тариқа Тўхтаевнинг Пекин—2022 даги иштироки эрта якунланди.
Тўхтаев аввалроқ гигант слалом баҳсларини 29-поғонада якунлаганди.
Изоҳ (0)