• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «3,5 йил ҳоким бўлиб, давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмадим» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими сифатида 3,5 йиллик фаолияти давомида бир сўм ҳам давлатга хиёнат қилмагани ва аввал ишлаган компаниялари унга ёрдам бериб туришини маълум қилди. Бу ҳақда ҳоким «Gazeta.uz» нашрида Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида олиб борилаётган реконструкция ишлари юзасидан чоп этилган «Навоий кўчасини ҳам шоссега айлантиришга қарор қилинди» номли мақолада кўтарилган масалаларга бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қайд этиш жоиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир ярим соатдан ортиқ давом этган матбуот анжуманининг сўнгги 15 дақиқасида иштирок этди.

    Аввал катта компаниялар раҳбари бўлганман, ёшлигимдан сиёсатчи бўлмаганман. Менинг тарихим ишлаб чиқариш, тадбиркорликка боғлиқ. Умрим бўйи сиёсатда ишламаганман. Ҳомийлик масаласига келсак, мен ҳам шу мамлакатнинг фарзандиман. Бозоримиз ҳам, мозоримиз ҳам — Тошкент. 3,5 йиллик фаолиятим давомида кўп жойларга аввалги ишлаган компаниям ёрдам берди, ҳомийлик қилиб келди. Риё деган нарса бор, савоб деган нарса бор. Агар бугунги ҳомийликни айтмасанг савобини нариги дунёда оласан, агар айтсанг риё бўлади. Агар қилган ишларни очиқ-ойдин ҳаммага айтсанг риё бўлади. Шунинг учун бугунгача айтмадик. Лекин бугун кўпчилик суриштирди, майли.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими

    У ўзи ишлаган компания — Akfa кўп нарсалардан воз кечаётганини айтиб ўтди.
    Akfa ўзида фақат ишлаб чиқаришни олиб қолади, қолган — дўкон, супермаркет, гипермаркетларини сотиб юборади. Бу йил ҳам Ecobozor’ни сотди ва тушган пулнинг ярми билан ўзининг банкдаги қарзларини тўламоқчи. Бундан ташқари, Akfa medline компанияси 200 нафар юрак нуқсони билан туғилган болаларни операция қилмоқчи, ўтган йили 75 нафари операция қилган эди. Айтмоқчи эмасдим, лекин мажбур бўлдим. Бундан ташқари, кўп қилган ишлари бор. Бу йил ҳам Akfa ва Artel компанияси ёрдам бериш мақсадида «нима ёрдам қилайлик?», деб сўради. Улар ўз мол-мулкларини сотяпти, яримини банкдаги кредитларидан қутулишга беряпти, яримини эса шаҳардаги парклар, аллеяларга сарфлаб, менга ёрдам беряпти. Ёш болалар операцияси, ночор уйларнинг томларини ёпиб бериш, кичик маҳаллаларни асфальтлаш каби нарсаларга харажат қилинмоқда. Агар очиқчаси керак бўлса шу.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими

    Унинг таъкидлашича, 2022 йил дастлабки олти ойи ҳисобидан ҳокимликка 80 миллиард сўм ёрдам пули кўрсатилади.
    Мен шунга асосланиб, уларга ўз илтимосларимни айтяпман. Бошқа нарса деёлмайман. Мен чарчадим. 3,5 йил ишлаган бўлсам давлатнинг бир сўм пулига хиёнат қилмадим. Олдимдан қўшган бўлсам қўшдим, лекин бир сўмига хиёнат қилмадим. Шаҳар ҳокими бўлишимдан аввал 35 та машинам бор эди. Жудаям машиналарни яхши кўраман. Ҳозир эса олтита қолди. Яқинда яна битта машинамни аукционга қўяман, унинг пулига эса юрагида нуқсони бор болаларни операция қилдирамиз. Агар булар гуноҳ бўлса розиман, агар бу пулни ишлатма шунга десангиз ҳам розиман. Лекин менинг айбим — қилган ишларни айтиб туриши керак экан инсон. Айтмаганим — гуноҳ. Сергелидан уйи йўқ инсонларга 400 та квартира ҳадя қилишган. Шуларни айтсам бўларкан, айтмаганман. Бугун афсусланяпман. Лекин ишонаверинглар, бирор сўм давлатга хиёнат қилмадим. Борим шу.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими

    Маълумот учун, 14 февраль, душанба куни Алишер Навоий кўчасида трамвай йўлларини ётқизиш ишлари бошлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Пойтахт ҳокимлиги эса бу борадаги хабарларни рад этиб, Алишер Навоий кўчасидаги таъмирлаш ишлари режага мувофиқ бошланганини қайд этди. «Gazeta.uz» нашри эса 15 февраль куни мазкур таъмирлаш ишлари пойтахтликларни огоҳлантирмасдан бошланганини қайд этиб, президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат тарзида «Навоий кўчасини ҳам шоссега айлантиришга қарор қилинди» мақоласини эълон қилди.

    16.02.2022, 14:46   Изоҳ (0)   41990
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмазор туманидаги Келес йўли тўлиқ таъмирланади

    16.02.2022, 14:42

    Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

    16.02.2022, 14:26

    Самарқандда дарсларга қатнашмасдан, 20 кунда «права» олиб беришни ваъда қилган хусусий мактаб раҳбари ушланди

    16.02.2022, 14:10

    Хакерлар Украинадаги давлат хизматлари сервисига Ўзбекистон орқали ҳужум уюштиргани маълум қилинди

    16.02.2022, 13:55

    Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

    16.02.2022, 13:50

    Абдулла Қодирий боғида дарахтлар ноқонуний кўчирилгани маълум бўлди

    16.02.2022, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.