Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 12 февраль куни тепловозда ёнғин келиб чиқди. Ҳолат бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ёнғин содир бўлган тепловоз «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли эмас.
«Мазкур ҳолат бўйича шуни таъкидлаш мумкинки, ушбу видеода TGM-23 русумли тепловоз бўлиб, ушбу тепловоз ‘Ўзбекистон темир йўллари’ АЖнинг локомотивлар паркига тегишли эмас. Ушбу тепловоз тахминан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани атрофида жойлашган саноат корхоналаридан бирига тегишли», – дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)