• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    «Таваккал қилдик ва бундан афсусланмаймиз»: Украина бизнеси ўзи учун Ўзбекистонни кашф қилди

    Украинанинг ритейл ва фармацевтика, авиасозлик ва логистика каби турли соҳалардаги ўнлаб компаниялари Ўзбекистонда ўз бизнесини очмоқда. Бу ҳақда «НВ» журналида мақола эълон қилинди.

    «Ҳозирги Ўзбекистон 20 йил аввалги Украинага ўхшайди [Ўзбекистон бозоридаги ҳозирги ҳолат 20 йил олдин Украина бозорида ҳам кузатилган — таҳ.]», — дейди мамлакатда Украинанинг Global Spirits алкоголь компаниясини ривожлантириш бўйича раҳбари Давид Долганов.

    Ўнлаб украиналик топ менежерлар ва юзлаб мутахассислар яхшигина иш ҳақи тўлашга тайёр бўлган ўзбек иқтисодиётининг имкониятларидан ҳайратга тушган. Энди улар киевлик ва львовлик эмас, балки тошкентлик ва самарқандликларга айланишган.

    Гарчи тажрибали мутахассислар, юридик хизматларнинг етишмаслиги, маҳаллий судлар фаолиятининг сустлиги сабаб Ўзбекистонда бизнес фаолиятини олиб бориш осон кечмаса-да, Украина компаниялари таваккал қилиб кўришга бел боғлашди.

    Таваккал қилишнинг ҳам арзирли сабаби бор: Жаҳон банки маълумотларига кўра, сўнгги 20 йил ичида Украина аҳолиси 4 млн кишига камайган бўлса, Ўзбекистонда эса аксинча, тез суръатларда ўсиб борган.

    «Рейтинг» социологик гуруҳининг халқаро лойиҳалар бўлими раҳбари, иқтисодчи Ирина Федец Украина компаниялари томонидан Ўзбекистонга нисбатан билдирилаётган қизиқишларнинг тўртта сабабини айтиб ўтди:

    • мунтазам ЯИМ ўсиши;
    • юқори сифатли демография;
    • маҳаллий бозордаги рақобатнинг пастлиги;
    • ўзбекистонлик тадбиркорларнинг украиналик ҳамкорлар билан ишлаш истаги.

    Украиналикларнинг Ўзбекистондаги «саргузаштлари»

    Украинанинг фармацевтика гиганти «Фармак» компанияси Ўзбекистон бозорида етакчиларидан бирига айланди. У ўз маҳсулотларини собиқ СССР давриданоқ маҳаллий бозорга етказиб бергани туфайли, бу ерда ўзининг мустаҳкам алоқаларини ўрнатган.

    Эндиликда эса «Фармак» экспорт портфелида Ўзбекистоннинг ўрни анча катта: 2021 йил якунларига кўра, компаниянинг собиқ совет мамлакатлари бўйича умумий экспорт  ҳажмидаги улуши 50 фоизни ташкил этади.

    «Фармацевтика бозори нуқтаи назаридан олиб қаралганда, бу минтақадаги тўртинчи йирик бозор бўлиб, у аллақачон Беларусни ортда қолдирган ва икки баравар жадал суръатларда ўсиб бормоқда Икки-уч йилдан сўнг Ўзбекистон бозори ўзининг ҳажми бўйича Қозоғистондан ўзиб кетиб, учинчи ўринни эгаллаши ҳақиқатга жуда яқиндир».

    Антон Зубов, «Фармак»нинг МДҲ минтақасидаги маркетинг ва сотувлар бўйича раҳбари Ўтган йиллар давомида компания Ўзбекистонга фақат дори-дармон етказиб берган бўлса, эндиликда бу ерда ўз корхонасини қуриш орқали мамлакатдаги ўрнини янада мустаҳкамлашга қарор қилган. Компания инвестициялар ҳажми биринчи босқичда 10-15 млн долларга етиши мумкин бўлган қурилиш лойиҳасини аллақачон тайёрлаб қўйган.

    Фото: «Фармак»

    Фото: «Фармак»

    Чет эл фуқаролари учун осон бўлмаган ер мулкка эгалик қилиш ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказишда бир қанча муаммолар мавжуд, бироқ лойиҳа билан мамлакатдаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги шуғулланмоқда. Айнан ушбу агентлик пойтахт Тошкент яқинида ихтисослаштирилган фармацевтика кластерини ривожлантирмоқда.

    Украина фармацевтика бозорининг бошқа иштирокчилари ҳам Ўзбекистонга қизиқиш билдиришмоқда — Ikar компанияси мамлакатда шприц, катетер ва «системалар» етказиб беришни режалаштирмоқда, Lekhim корхонаси эса завод қурилишини бошлаган.

    Шундай қилиб, Ўзбекистон бизнес муҳитидаги ўзгаришларни кузатган ҳолда, 2020 йилда Украинанинг «Заказ» онлайн етказиб бериш хизмати мамлакат бозорига кириб келди.

    Фото: «Zakaz.uz»

    Фото: «Zakaz.uz»

    «Заказ» ўзи эришган натижалардан мамнун. 2021 йилда ҳар бир мижоз учун ўртача буюртмалар сони икки бараварга ошган, ўртача чек миқдори эса ўсиш кўрсаткичлари баробарида — ҳозирда 26,6 долларни ташкил этмоқда.

    Компаниянинг Тошкентдаги жамоаси қирқдан зиёд мутахассислардан иборат бўлиб, хизматга бўлган талаб ҳажми ортиб бормоқда.

    Бир неча йиллар олдин маҳаллий озиқ-овқат чакана савдосида бор-йўғи иккита асосий иштирокчи — Makro ва Korzinka тармоқлари бўлган бўлса, 2021 йилда Франциянинг Carrefour тармоғи, Қозоғистоннинг Магнум ва Россиянинг «Доброцен» каби гигантлари мамлакат бозорига кирди.

    Ўзбекистон ранг-баранг, бутун жаҳонга машҳур шарқона бозорлар мамлакати бўлиб, унинг мавқейи асрлар давомида ўзгармас бўлиб келган. Бироқ ҳозирги кунда анъанавий бозорлар ўрнида озиқ-овқат супермаркетларига эга замонавий савдо марказлар тобора пайдо бўлиб бормоқда.

    Эвгений Нетреба, «Заказ»нинг тижорат раҳбари Ўзбек ритейлининг жадал ўсиши Украинанинг Rozetka компанияси учун ҳам қулай имкониятга айланди.

    Мен тахмин қилишда жуда эҳтиёткорман, аммо 35 миллионлик аҳолига эга бундай мамлакат бозори ўта фаол, ҳаттоки биз режалаштирганимиздан ҳам тезкор равишда ривожланаётганга ўхшайди. Ҳозирда биз Самарқанд, Наманган, Андижон, Бухоро ва Фарғона шаҳарларидаги талабнинг ошиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз.

    Владислав Чечеткин, Онлайн ритейлер ҳаммуассиси Маҳаллий чакана савдо имкониятлари, шунингдек, акциз солиғининг камайиши Global Spirits’ни ўзбек йўналишини ривожлантиришга туртки бўлди. Унинг фаолияти 2021 йилнинг январь ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда компания мамлакатда ўзининг олтита филиалини очди ҳамда бу ерга ўзининг барча асосий брендлари — Khortytsya, Morosha, Shustov, Oreanda’ларни олиб кирди.

    Бу ерда кучли рақобатчиларнинг, тизимли компанияларнинг йўқлиги сабаб 2022 йил охирига келиб, бозорнинг 25 фоизини эгаллашни режалаштиряпмиз.

    Global Spirits топ-менежери ДолгановЎғит ишлаб чиқарувчи Grossdorf компанияси уч йил аввал бу ерда карбамид-аммиак аралашмаси ишлаб чиқариладиган завод қурди ва қарийб 1 млн доллар сармоя киритиб, Ўзбекистонга кириб келди. Эндиликда у яна битта завод қурилишини режалаштирмоқда.

    Бироқ савдо ҳажми кутилгандек фаол ўсмаган.

    «Ўсиш суръатларини мен унчалик ҳам яхши деб баҳоламайман, сабаби биз кўпроғига умид қилгандик, аммо, лойиҳа давом этади, албатта», — Grossdorf эгаси Андрей Халявко.

    2019 йили ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи завод қураётган Украинанинг «Укравит» компанияси Ўзбекистондаги Grossdorf компаниясига рақобатчи сифатида мамлакатга кириб келди.

    Бундан ташқари, Полтава вилоятидаги Американинг Corteva Agriscience компаниясининг уруғчилик заводи жорий йилда Ўзбекистонга биринчи марта маккажўхори уруғини етказиб беради.

    Украина оғир саноати бундай имкониятлардан четда қолишни истамаётган кўринади, 2019—2021 йиллар давомида Ўзбекистон бозоридаги Interpipe қувурлари сотуви уч баробарга ошди.

    Мамлакатда йилига 50 млрд куб метрдан зиёд газ қазиб олинади, биоёнилғига бўлган юқори талаб эса ушбу ресурс ишлаб чиқарувчиларини ўз имкониятларини кенгайтириш учун сармоя киритишга мажбур қилмоқда. 

    Бу ўз маҳсулотларини «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзтрансгаз» давлат корхоналари ҳамда Eriell хусусий компаниясига сотаётган Interpipe маҳсулотларига бўлган талабни юзага келтирмоқда.

    «Мамлакатда инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда, углеводород қазиб олиш ҳажми ошяпти. Ушбу бозор имкониятлари жуда юқори» – дейди Interpipe компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича савдо раҳбари Сергей Луговский. 

    «УкрАвто» гуруҳи таркибига кирувчи Autocapital компанияси уч йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистондаги асосий автомобиль дистрибюторлардан бири бўлиб келмоқда.

    Grape Marketing агентлигининг асосчиларидан бири бўлган украиналик Юрий Гладкий Ўзбекистонда ўз ўрнини топа олди. Унинг кўчмас мулк соҳасида бренд яратиш бўйича маърузалар курсига Марказий Осиёда, шу жумладан, ўзбек маркетологлари орасида ҳам катта қизиқиш билдирилади.

    Фото: «senior.ua»

    Фото: «senior.ua»

    Февраль ойида у Тошкентга ташриф буюриб, маҳаллий ҳукумат вакиллари билан Ўзбекистонда туризм маркетингининг ривожланиши ҳақида суҳбатлашди.

    «Ўзбекистонда ўз маҳсулотларини қандай қадоқлашни билишни исташади», — деб таъкидлайди Гладкий.

    Korzinka тармоғига маркетинг хизматларини тақдим этувчи Украинанинг Fedoriv Group компанияси бундай маълумотларни олишга ёрдам беради. 

    Энг қимматбаҳо экспорт-импорт

    Украина Ўзбекистонга яна бир қимматли товарни, яъни «ақл», касбий тажриба ва бошқарув малакаларини етказиб бермоқда.

    «Ўзбекистонда ишга олиш бўйича энг кўп талаблар мана шундай: бизга чет элликларни олиб келинг», — дейди Smart Solutions компаниясининг Марказий Осиё ва Беларусдаги HR-хизматлари провайдери бош менежери Татьяна Скачко.

    Мана олти йилдирки, мазкур компания минтақадаги корпорацияларга кадрлар излашда ёрдам бериб келмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишчиларга бўлган талаб шунчалик ошиб кетдики, ҳатто 2020 йил ўрталарида Smart Solutions компанияси Тошкентда ўз ваколатхонасини ҳам очди.

    Маҳаллий иш ҳақлари украиналикларни ҳайратга солди. Smart Solutions маълумотларига кўра, банк савдо менежери ойига 1,8 минг долларгача, ишлаб чиқариш муҳандиси – 2,7 минг долларгача, бош ҳисобчи эса 3,4 минг долларгача ҳақ олиши мумкин.

    Топ менежерлар ойига тахминан 8—10 минг доллар маош олади, бундан ташқари, уй ва болалар учун мактаб ёки болалар боғчаси тўловларини ўз ичига олувчи бонуслар ва ижтимоий пакет ҳам мавжуд.

    Анатолий Демиденко Ўзбекистонда ўз карьерасини қуришга қарор қилган украиналик топ-менежерлардан биридир. У мамлакатда қарийб бир йилдан бери яшаб, Korzinka супермаркетлар тармоғида ўз савдо белгисини ривожлантиришга раҳбарлик қилади. 

    Шунингдек, украиналик Вячеслав Гриненко ҳам Korzinka’га логистика соҳани ривожлантириш бўйича маслаҳатчи сифатида ишга таклиф қилинган.

    Топ-менежернинг сўзларига кўра, Korzinka ғарб технологияларини ўз ходимларига ўргатиш учун четдан ходимларни жалб қилмоқда.

    «Гарчи мамлакатда сув билан боғлиқ муаммолар учраб турса-да, Тошкент шаҳри жуда обод шаҳар, деярли, ҳар бир майса экилган жойда автоматик суғориш имконияти мавжуд», – дейди Гриненко.

    «Шаҳар қайта қурилмоқда, ободонлаштирилмоқда ва Tashkent City’га айланмоқда», — дея қўшимча қилади Korzinka тармоғининг яна бир украиналик раҳбари Александр Шатохин.

    Бизнес бошлаш вақти келди 

    Украина Ўзбекистонга сармоялар, товарлар, хизматлар ва инсон капиталларини етказган ҳолда, мамлакат иқтисодиёти учун ўта муҳим кучга айланди. Товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда – 2020 йилдаги Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, у 30 фоизга ошган. 

    Бироқ Ўзбекистоннинг маълум бир ўзига хос хусусиятлари борки, улар Украина билан бизнес ҳамкорлигини чеклаши мумкин, дейди таҳлилчилар. Агар Украинада импорт божининг ўртача ставкаси 2,9 фоизни ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 14,8 фоизга етади. 

    Бу эса узоқ муддат мобайнида мамлакатга тайёр маҳсулот етказиб беришдан кўра, ишлаб чиқариш қувватларини қуриш фойдалироқ эканини англатади.

    Ҳозирги кунгача солиқ имтиёзларини фақат танланган компанияларга бериш ва давлат кредитларини бошқаришни ифодалайдиган, иқтисодни қўлда тартибга солиш режимидаги Ўзбекистон ҳукумати айнан мана шунга интилмоқда.

    «Ўзбекистонда ажойиб ресурслар сони талайгина, мамлакат ривожланиш босқичида, аммо етарлича «билим»да ноқислик бор», — дея қўшимча қилади Grape агентлиги вакили Гладкий.

    Бундан ташқари, суҳбатда қатнашган, деярли барча украиналик топ-менежерлар ҳам шундай фикрда: агарда сиз ташқи бозорларда фаолият юрицангиз, демак, Ўзбекистон бизнес эътиборига, албатта, лойиқ жой.

    «Ўзбекистон бозори юксалиб бораётагн катта бозор. Ҳозирда у ерга хорижий сармояларни киритишнинг айни вақти бўлгани сабабли, мамлакатда ўз технологияларимиз ва маҳсулотларимиз билан муваффақиятли бизнес олиб боришимиз мумкин», — дейди Smart Solutions компанияси вакили Скачко.

    Аввалроқ Россиянинг «Бронибой» ресторан ва дўконларининг етказиб бериш хизмати асосчиси Александр Радионов Ўзбекистонда бизнес бошлашдан аввал нималарга тайёр туриш кераклигини сўзлаб берган эди.

    12.02.2022, 20:51   Изоҳ (0)   23707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой миллиардерларга шафқатсиз чора кўрмоқда — Bloomberg

    11.02.2022, 20:50

    Элизабет Ҳолмснинг ақл бовар қилмас даражада чўққига кўтарилиши ва шов-шувли қулаши 

    11.02.2022, 18:57

    Ўзбекистонлик стартапларда MOST Ventures орқали 500 минг долларгача жалб қилиш имконияти пайдо бўлди

    11.02.2022, 15:54

    Россиянинг Red Wings Airlines авиакомпанияси 14 февралдан Екатеринбургдан Самарқандга парвозларини бошлайди

    10.02.2022, 20:10

    Instagram’да эски фото ва лайкларни ўчириш функцияси пайдо бўлди

    10.02.2022, 18:11

    Samsung S22 смартфонлари ва Таb S8 планшетларини тақдим этди (фото)

    10.02.2022, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” кейинги мавсум трансферлар учун қанча сарфламоқчилиги маълум бўлди

    Спорт | 15 май, 14:47

    Трамп Қатарда 1,2 трлн долларлик иқтисодий битим имзолади

    Дунё | 15 май, 14:30

    “Ёшлар мажруҳ бўлиб қоляпти” — Шавкат Мирзиёев ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани ҳақида гапирди

    Ўзбекистон | 15 май, 14:20

    Болалигимиздаги машҳур эртак қаҳрамонлари янги талқиндаги фильмларда қандай кўринишга эга?

    Кино | 15 май, 13:59

    Суданда стратегик объектларга дронлар ҳужуми кучайди

    Дунё | 15 май, 13:56

    “Тонировка” бепул бўлмайди — ЙҲХХ

    Ўзбекистон | 15 май, 13:50

    “Реал” футболчиси вояга етмаган қиз иштирокидаги видеони тарқатишда гумон қилинмоқда

    Спорт | 15 май, 13:46

    Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ёз мавсумида сув-энергетика тизими иш режимларини келишди

    Ўзбекистон | 15 май, 13:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.