• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бинони иситишда скотч газ баллонлари ҳамда газ сўрғичлардан фойдаланилгани маълум бўлди». Андижондаги портлаш ҳақида

    Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Қоракўрпа» маҳалласида жойлашган хусусий шифохонада газ портлаши содир бўлгани, оқибатда бир киши вафот этгани хабар берилганди. Воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбирининг ёзишича, бинодаги портлашга скотчланган газ баллони ҳамда газ сўрғичлари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Шаҳрихон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Жобир Сиддиқовнинг маълум қилишича, портлаш ҳақида бўлимга соат 11:30 да хабар берилган. Шундан сўнг воқеа жойига иккита қутқарув экипажи юборилган.

    Жобир Сиддиқов.

    Жобир Сиддиқов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг Оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи бошлиғи, майор Сардор Зулуновнинг қўшимча қилишича, қидирув ишлари давомида тан жароҳати олган тўрт нафар фуқаро шифохонага жойлаштирилган, шунингдек, бир нафар фуқаронинг вафот этгани аниқланган. Ҳолат юзасидан дастлабки, терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

    Сардор Зулунов.

    Сардор Зулунов.
    Фото: «Дарё»/ Фазлиддин Муқаддасов

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг қабулхона-диагностика бўлими мудири Отабек Аҳлиддиновнинг маълумот беришича, ўша куни шифохонага 11 нафар бемор олиб келинган.

    Отабек Аҳлиддинов.

    Отабек Аҳлиддинов.
    Фото: «Дарё»/ Фазлиддин Муқаддасов

    «Тез ёрдам машиналарида олиб келинган беморларга олган тан жароҳатининг оғир ёки енгиллигига қараб ёрдам кўрсатилди. Енгил жароҳат олган фуқаролар назоратда бўлиши учун уларга амбулатор равишда яшаш жойига жавоб берилган. Тўлиқ текширувдан ўтказилиши керак бўлган тўрт нафар бемор эса шифохонада олиб қолиниб, улар билан даволаш ишлари олиб борилмоқда. Ўрта оғирликдаги бир нафар бемор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ўтказилди», — дейди Отабек Аҳлиддинов.

    Муҳаббат Бойматова.

    Муҳаббат Бойматова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Портлашдан жароҳатланган Муҳаббат Бойматованинг айтишича, у ўша куни эрталаб опаси Муқаддам Бойматова билан марказга зулук қўйдириш учун борган. Воқеа юз берган вақтда у даволанаётган хонада уч аёл ва бир эркак бўлган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Менинг ‘давлением’ бор, зулук олса ‘давление’ тушади дейишгани учун бу ерга биринчи марта келгандим. Соат 09:25 ларда зулук қўйдирдим. Соат 10:30 да ишимизни тугатиб, кетиш ҳаракатида эдик. Бирдан ‘қарс’ этган овоз эшитилиб, тепадан цемент (бетон плиталар) ёрилиб бошимизга туша бошлади. Ўзимиз эса бетон ёрилиб, пастга қуладик. Худди ер ёрилди-ю, зилзиладан ер тагига тушиб кетгандек бўлдик. Ҳаммаёқ чанг. Ерга тушиб, энгашиб ётиб қолдик. Устимизга тепадан кўп нарса қулади. Шундан кейин шифохонага олиб келишганини билдим, холос. Ҳозир ҳолатим яхши», — дейди Муҳаббат Бойматова.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Портлаш содир бўлганда бинода бўлган марказ шифокори Набижон Эсонов воқеа юз берган пайтда хонасида ўтирганини, портлаш овозини эшитгач, қисқа вақтда пастга қулаб тушганини айтмоқда.

    «Стулда ўтиргандим. Жума намозига чиқиш учун тайёргарлик кўраётгандим. Бангиллаган овоз эшитилди, кейин нима бўлди билмайман, ўрнимдан турсам ‘подвал’да ётган эканман. Сўнгра ўрнимдан туриб, деразадан ошиб тушдим ва ишчиларга ёрдам бердим», — дейди Набижон Эсонов.

    Набижон Эсонов

    Набижон Эсонов
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали раҳбарининг биринчи ўринбосари, бош муҳандис Раҳматилло Темиров объект тўлиқ газлаштирилганини, чақнаш қандай юз бергани бўйича ўрганиш олиб борилаётганини маълум қилди.

    Раҳматилло Темиров

    Раҳматилло Темиров
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Шифохона табиий газ билан газлашган объект бўлиб, техник ижро ҳужжатлари ҳаммаси қонунийлаштирилган. Ҳозирда чақнаш ҳолати қандай юз бергани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейди Раҳматилло Темиров.

    Воқеа гувоҳларидан бирининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, тадбиркор бинони иситиш мақсадида табиий газ билан бирга скотч газ баллонларидан ҳам фойдаланган. Шунингдек, бинонинг ер тўла қисмига шланк орқали газ ўтказилган. Натижада ер тўлада газ димланиб қолган. Бундан ташқари бинони тозалаш давомида газ сўрғичлар ҳам топилган.

    Мавзуга доир: 

    • «Бир киши қўлимизда жон берди. Ичкарида ҳам беморлар кўп эди». Андижондаги портлаш жойидан фоторепортаж
    • «Газ ҳиди чиқса, сезардик». Деновдаги кучли портлаш жабрланувчилари билан суҳбат
    • «Қонга беланган бир аёл ва эркак бақириб ёрдам сўрарди». Деновдаги даҳшатли портлаш жойидан репортаж

    12.02.2022, 13:05   Изоҳ (0)   39348
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 910 мингдан ортиқ дозаси эмлаш учун топширилди

    12.02.2022, 12:42

    Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида тарбиячи болани уриб, тан жароҳати етказди

    12.02.2022, 11:50

    Ўзбекистоннинг учта ҳудудида тадбиркорларнинг мулкларини ўзлаштирган шахслар ушланди

    12.02.2022, 11:30

    ОТБ Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини яхшилаш учун 93 млн доллар ажратади

    12.02.2022, 10:48

    «Ўзбекнефтгаз»: Шўртан ҳудудида 3D сейсмик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда

    12.02.2022, 10:30

    Ўзбекистонда сўнгги суткада 504 кишида коронавирус тасдиқланиб, икки бемор вафот этди

    12.02.2022, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.