• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Элизабет Ҳолмснинг ақл бовар қилмас даражада чўққига кўтарилиши ва шов-шувли қулаши

    Ўн йил мобайнида, ҳаттоки тажрибага ҳам эга бўлмаган Элизабет Ҳолмс зийрак инвесторлар, юзлаб кучли мутахассислар, бутун жамоа ва янги «юлдуз»ни оммага танитмоқчи бўлган ОАВларни аҳмоқ қилиб келган.

    Фото: Forbes / @Ethan Pines

    Фото: Forbes / @Ethan Pines

    Элизабет Ҳолмс устидан қўзғатилган жиноят ишининг якунланишига оз қолганда унинг адвокатлари аёлнинг ўзини-ўзи такомиллаштириш режасини далил сифатида тақдим этди. 

    Элизабет Ҳолмс Theranos компаниясида ўзининг кўплаб қоидаларини ўрнатган эди:

    «Бир дақиқага ҳам кеч қолмайман. Ҳиссиётларимни кўрсатмайман. Ташқи таъсирларга енгилмайман. Мен ҳар қандай тўқнашув оқибатини олдиндан биламан. Мен иккиланмайман. Мен мунтазам қарор қабул қиламан ва исталган вақтда уни ўзгартираман. Қисқа ва кам гапираман. Дарҳол жавоб қайтараман». 

    Буларнинг барчаси ўз самарасини берди. Элизабет Ҳолмснинг қатъияти ўта даражада кучли эди. Унинг журъати Кремний водийсининг шиорига айланиб улгурган «иложсиз нарсага уни иложсиз эканини рад этиб эришиш мумкин» деган фаласафасига шу даражада тўлиқ мос тушардики, ҳаттоки сўнгги дақиқаларгача – уни расман жиноятчи деб эълон қилмагунларича, ўз ишончини йўқотмади.

    Ҳукм Ҳолмс даврининг поёнига етганидан дарак берди. Берилган ваъдалар ва уни амалга ошириш ўртасидаги тафовут одатда ноаниқ эди, аммо ёлғонлар ўз ниҳоясига етди. 

    Стендфорд университетидан ҳайдалишдан бошлаб то Theranos компаниясининг 9 млрд долларга баҳоланишигача бўлган ақл бовар қилмас даражада чўққига кўтарилиш ва шов-шувли қулаш Калифорниянинг Пало-Алтосидаги барча қаҳвахоналарда чексиз муҳокамалар мавзусига айланди.

    Фото: The New York Times / Жим Bильсон

    Фото: The New York Times / Жим Bильсон

    Ўн йил мобайнида, ҳаттоки тажрибага ҳам эга бўлмаган Ҳолмс зийрак инвесторларни, юзлаб кучли  мутахассисларни, бутун жамоасини ва янги «юлдуз»ни оммага танитмоқчи бўлган ОАВларни аҳмоқ қилиб келди.  

    Кремний водийси қаттиқ меҳнат қилиш ва тез бойиб кетиш ҳақидаги америкаликлар тасаввурининг карикатура версияси бўлгани каби, Элизабет Ҳолмс ҳам Кремний водийсининг энг чўққига чиққан кўриниши эди.

    Унинг ўз-ўзини такомиллаштириш схемаси аниқ қилиб яратилганидек, Ҳолмс ҳам ўзини-ўзи иш машинасига айлантиришга уринар эди. Албатта, буларнинг бари Ҳолмснинг ўзи учун эмас, балки инсоният эҳтиёжи учун эди.

    У технологияларнинг инсониятга айнан қандай хизмат қилиши, миллиардлаб даромад келтириши ёки, умуман, фойда бермаслигидан қатъи назар, улар бизга хизмат қилиши кераклиги ҳақидаги ғояни мукаммал ифодалаб берди.

    Регуляторми, сармоядорми ёки мухбирми – ҳар қандай инсон Theranos машиналарининг ишлаши ҳақида билишни жуда истаган, компания эса «тижорат сирларини» ҳеч қачон ошкор қилмаган. Асл ҳақиқат эса, албатта, компаниянинг ҳеч қандай сирга эга эмаслиги эди.

    Бунга сабаб эса битта – Theranos машиналари ишламаган. Аммо Ҳолмс хонимнинг жавоби жуда узоқ вақт давомида самара бериб келган.

    Элизабет Ҳолмс ёлғони

    Theranos компанияси асосчиси Элизабет Ҳолмс Кремний водийсининг беҳаловатлик, шов-шув ва очкўзлик маданияти тузоқларининг рамзи бўлган фирибгарликнинг тўртта моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 26 сентябрь куни ҳукм ўқилган.

    Махфийлик ортига беркинган фирибгарлик Ҳолмс ишларининг ягона асоси эмас эди. Унинг ўз-ўзини такомиллаштириш режаси асли Бен Франклинга бориб тақалса-да, унинг ёрқин ифодаси Скотт Фитсжеральд томонидан яратилган сирли, ўзига тортувчи, келишган миллионер Жей Гетсбида акс этар эди.

    Гетсби Элизабет Ҳолмснинг деярли укаси бўлиб қолган эди. У ҳам Ҳолмс сингари, қатъий жадвал ва қоидалар билан юрар эди. У ўз ён дафтарчасига кун бўйи қилинадиган ишлар режасини қайд қилиб борар эди.

    Фото: The New York Times / Карлос Чаварриа

    Фото: The New York Times / Карлос Чаварриа

    Гетсби бутлеггер бўлган,  ҳаттоки ўз фирибгарлиги йўлида Уолл Стритдан ҳам фойдаланган. У сохта облигациялар савдоси билан шуғулланар эди. Ҳолмс инсоният орзуларининг энг сўнггиси ва энг юксаги бўлган Кремний водийсини танлади. Асрнинг биринчи ўн йиллигида транспорт, тижорат, сиёсат ва пулларни қайта кашф қилишга ваъда берилди.

    Элизабет Ҳолмс 2005 йили компания фаолияти ва бошлаган ишлари ҳақида Tech Nation радио шоусига берган интервьюсида баъзи маълумотлар билан бўлишди.

    Биз ҳар бир беморнинг уй шароитида фойдалана олиши мумкин бўлган қулай дори воситасини яратишни мақсад қилдик. Кўзланган мақсад амалга ошса, ҳар қандай бемор, ҳар қандай вақтда қон намуналарини ўзи таҳлил қила олиши мумкин бўларди.

    Бундай кашфиётни ким олқишламайди дейсиз? Theranos тартибсиз, номаълум ва кўп вақт талаб қиладиган тиббий жараённи осон ва оғриқларсиз нарсага айлантирди. «Бир томчи қонни тортиб оладиган ингичка игна», деди у ўз кашфиёти ҳақида маълумот бериб. Қолганини эса дастурий таъминотнинг ўзи  бажаради.

    Tech Nation бошловчиси Моира Ганн компьютер фанлари бўйича магистр, машинасозлик бўйича фалсафа доктори даражасига эга эди, бироқ у ўз ҳайратини яшира олмади. 

    «Элизабет, ёшингиз нечида?» — сўради у.

    «Ёшим 21 да», деб жавоб берди Ҳолмс. 21 ёшда қон тестини қайта ихтиро қилишнинг ўзи имконсиз кўринса-да, ёш даҳодан умидлар катта эди. Ҳолмсдан унинг келажаги ҳақида сўрашганида, у  Кремний водийсига хос бўлган шундай жавобни берди: «Сиз ҳали ҳеч нарсани кўрмадингиз».

    Унинг сўзларига кўра, Theranos аллақачон «кейинги авлод» қурилмасининг прототипига эга. Уни янада тезроқ амалга ошириш, «юқори даражали сифатда тақдим этиш» учун ҳаттоки кичкиналаштирилган ҳам эди. Шунингдек, қурилмани автоматлаштириш имконияти билан таъминлаш ҳам мумкин бўлиб, ҳаттоки унга бармоқ учини тегизишнинг ҳожати қолмасди.

    Ҳолмс ОАВга берган биринчи интервьюсида, Theranos’да инсон саломатлигини унга тегмасдан туриб таҳлил қила оладиган самарали қурилма борлигини айтган.

    Унинг ғоясига ишонувчилар билан Ҳолмснинг ўз орзусига етиши жуда яқин бўлиб кўринар эди. Муҳандислик жамоасидан яна бир неча бедор кеча, яна бир нечта журнал муқовалари уни даҳо деб эълон қилишса бас. Ҳаммаси тайёр.

    Кремний водийсининг баъзи ваъдалари шунчалар ширин эдики, унга ишонмасликнинг иложи йўқ. Умрбоқийлик. Туганмас-битмас бойлик. Крипто. Учар машиналар. Марсдаги ҳаёт. Ақл бовар қилмас режалар. Рақамли гармония. Буларнинг сон-саноғи йўқ.   

    Фитсжеральд таъкидлаганидек, одамлар йилдан йилга ўзларидан узоқлашиб бораётган эртакнамо келажак ҳақида ўйлаб ақлдан озишади.

    11.02.2022, 18:57   Изоҳ (0)   21358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик стартапларда MOST Ventures орқали 500 минг долларгача жалб қилиш имконияти пайдо бўлди

    11.02.2022, 15:54

    Россиянинг Red Wings Airlines авиакомпанияси 14 февралдан Екатеринбургдан Самарқандга парвозларини бошлайди

    10.02.2022, 20:10

    Instagram’да эски фото ва лайкларни ўчириш функцияси пайдо бўлди

    10.02.2022, 18:11

    Samsung S22 смартфонлари ва Таb S8 планшетларини тақдим этди (фото)

    10.02.2022, 16:09

    Ўзбекистонда кўп йиллардан кейин биринчи маротаба банк хусусийлаштирилди. Бу қандай содир бўлди?

    10.02.2022, 07:55

    Kia Ўзбекистонда К8 нинг маҳаллий йиғувини йўлга қўйди. Моделни МДҲнинг бошқа мамлакатларида сотиш бўйича режалар йўқ

    09.02.2022, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47

    “Ўзгидромет” ҳарорат 46 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 13:42

    FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов пастлади, Жавоҳир Синдоров кескин кўтарилди

    Спорт | 1 июл, 13:30

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    Дунё | 1 июл, 13:22

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    Маданият | 1 июл, 13:12

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04

    Ўзбекистонда нафақа ва моддий ёрдам пулларидан кредит қарздорлигини автоматик ечиб олишга чек қўйилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.