Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 24-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 10 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтди.
«Ливерпуль» «Лестер»ни меҳмон қилди ва Диогу Жотанинг дубли эвазига ғалаба қозонди.
Юрген Клопп шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 51 тага етказди ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, «тулкилар» эса 26 очко билан 12-поғонадан жой олган.
«Арсенал» «Вулверҳэмптон» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Габриэль урган гол меҳмонларга ғалаба тақдим этди. 69-дақиқада Мартинелли қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва қолган дақиқаларда лондонликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
«Канонирлар» 39 очко билан олтинчи ўринда жойлашган бўлса, «бўрилар» 34 очко билан саккизинчи поғонани эгаллаган.
АПЛ
24-тур баҳслари
10 февраль, пайшанба
«Ливерпуль» – «Лестер» 2:0
Гол: 1:0 – 34 Диогу Жота, 2:0 — 87 Диогу Жота.«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Тиаго Алькантара, Фабиньо, Жонс (Эллиотт, 59), Фирмино (Салоҳ, 60), Диогу Жота, Диас (Минамино, 90).
«Лестер»: Шмейхель, Жастин, Амарти, Ндиди, Томас, Олбрайтон, Мэддисон, Сумаре (Тилеманс, 60), Дюзбери-Холл, Дака (Иҳеаначо, 60), Лукман (Барнс, 79).
Огоҳлантириш: Фирмино (50).
«Вулверҳэмптон» – «Арсенал» 0:1
Гол: 0:1 – 25 Габриэль.«Вулверҳэмптон»: Жозе Са, Семеду, Коуди (Фабиу Сильва, 81), Саисс, Килмен, Марсал (Аит-Нури, 63), Дендонкер, Рубен Невеш, Поденсе, Хименес, Тринкау (Шикиню, 62).
«Арсенал»: Рэмсдейл, Соареш, Габриэль, Уайт, Тирни, Жака, Парти, Эдегор (Смит-Роу, 68), Ляказетт (Нкетиа, 81), Мартинелли, Сака (Ҳолдинг, 71).
Огоҳлантиришлар: Парти (33), Саисс (36), Жака (45), Рубен Невеш (60), Габриэль (61), Мартинелли (69).
Четлатиш: Мартинелли (69).
Изоҳ (0)