«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Реал»га ўтиши мумкин.
АS нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли польшалик футболчи фаолиятини Мадрид жамоасида тугатишга қарши эмас. У ёзда Мюнхенни тарк этмоқчи ва агентларига «Реал»га йўл олиш асосий мақсад эканини айтган.
Футболчининг атрофидагилар ҳужумчининг Испанияга кўчиб ўтишига ишонмоқда. Агарда «Реал» Эрлинг Ҳоланд трансферидан воз кечса, Левандовскига эътибор қаратади. «Қаймоқранглилар» топ-клубларнинг қизиқиши ва агент Мино Райоланинг саломатлиги ёмонлашгани боис норвегиялик ҳужумчига қизиқиши пасайган.
Робертнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Левандовски 2021/22 йилги мавсум Бундеслигада 21 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол муаллифига айланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)