Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти мутасадди раҳбарлари, фаоллари билан мулоқот қилмоқда, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Қайд этилишича, йиғилишда давлат раҳбари вилоятдаги тиббий, ижтимоий муаммолар, банк-молия тизимидаги камомадлар, жиноятчиликка оид рақамлар ўсиб бораётганини кескин танқид қилган.
Биз ислоҳотлар қиляпмиз. Инсонлар ҳаётини яхшилаш учун қарорлар чиқариляпти. Биз халқимиз олдида, халқаро ҳамжамият олдида очиқлик, эркинликни таъминлаш учун ҳаракат қиляпмиз. Инсонларни рози қилиш ҳақида гапириб турганимда раҳбарларнинг ўзини ўйлаб, нопок ишлар қилишига йўл қўймайман», — дейди президент.
Изоҳ (0)