Beeline операторига эгалик қилувчи Veon ўзининг бош ҳолдинг компаниясини Бермудадан Буюк Британияга кўчиришни режалаштирмоқда, деб хабар қилади ҳолдинг матбуот хизмати.
Veon Буюк Британияда бош компанияга айланадиган янги масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиш ниятида.
Рўйхатга олишнинг Бермуддан Буюк Британияга ўтказилиши компанияни юқори корпоратив бошқарув стандартлари, кучли ва шаффоф қонунчилик базасига эга юрисдиксияга жойлаштиради, дейилади пресс-релизда.
Beeline’нинг аҳволи 2021 йилда яхшиланди
2021 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, Beeline мижозлар базаси 6,8 миллион кишини ташкил этди.
Корхонанинг июль–сентябрь ойларидаги тушуми 543 миллиард сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг учинчи чорагига нисбатан 10,4 фоизга кўп бўлди. Хусусан, маълумотлар узатишдан олинган даромадлар ўсиб, 23,8 фоизни ташкил этди.
Интернет фойдаланувчилари 2020 йилга нисбатан 13,2 фоизга ошган эди — 5,3 миллион киши.
Олдинги йилларда мижозларнинг қисқариши миллионлаб кишиларга етди. Компания буни ўзининг энг қимматли мижозларига қаратилган стратегик эътибори билан изоҳлади.
Изоҳ (0)