• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Хуррак отишнинг сабаби нима ва ундан қандай қутулиш мумкин?

    Ҳар бешинчи одам уйқу вақтида хуррак отади ва кўпинча бу жиддий муаммога айланади. Marie Claire нашри сомнолог Елена Колесниченко билан биргаликда ушбу масала бўйича бир қанча маълумотлар тақдим этди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Хуррак отишнинг пайдо бўлиши организмдаги жисмоний жараёнларга боғлиқ. Уйқуда мушаклар бўшашади, бунинг натижасида нафас йўллари тораяди, тил орқага силжийди. Баъзи ҳолларда нафас йўлларининг торайиши сезиларли даражада бўлади, ҳалқум ва юмшоқ танглайнинг бўшашган деворлари бир-бирига тегиб туради, нафас олиб чиқараётганда тебранишни бошлайди, бу эса хуррак деб аталадиган характерли хириллаш товушини келтириб чиқаради.

    Хуррак отишнинг энг кенг тарқалган сабаби ортиқча вазндир. Семизлик туфайли ёғ тўқималари ҳалқум деворларига тўпланади, бу эса ухлаш пайтида нафас йўлларининг сезиларли даражада торайишига олиб келади. Ёғ тўқимаси ҳалқумнинг юмшоқ тўқималарининг ҳаракатчанлигини оширади. Шунинг учун ортиқча вазнли одамлар тез-тез ва баландроқ хуррак отади. Агар хурракнинг сабаби семизлик бўлса, ҳатто вазннинг 5 фоизга камайиши вазиятни яхшилашга ёрдам беради ёки уни бутунлай йўқотиши ҳам мумкин.

    Хуррак отишнинг кейинги сабаби ўткир респиратор вирусли инфекциялар бўлиши мумкин. Одатда баъзи одамлар шамоллаганида хуррак отишни бошлайди. Бурун оқиши билан оддий нафас олиш имконсиз бўлиб қолади ва одам оғзидан нафас олишни бошлайди. Назофаренкс ва орофаренкс тўқималарининг шишиши кузатилади. Бу хуррак отишни қўзғатади. Бундай ҳолда, томчи дорилари қисқа курсда (4-5 кундан ортиқ бўлмаган) буюрилади. Тузалгандан сўнг тунги нафас олиш нормал ҳолатга қайтади.

    Хурракнинг яна бир эҳтимолий сабаби – аллергия. Аллергияга ўсимликлар ёки уй ҳайвонлари туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, эски ёстиқ, кўрпа-тўшак, матрас ва гиламларда мавжуд чангдан ҳам қўзғайди. Шунинг учун мазкур уй жиҳозларининг ишлатиш муддати чекланган. Бу ҳақда ҳамма ҳам билмайди ва ёстиқ, адёл кўпинча мерос ёки сеп сифатида авлоддан-авлодга ўтади.

    Бундан ташқари, хуррак ҳомиладорлик пайтида, нафас йўлларининг юмшоқ тўқималарида бироз шиш пайдо бўлганда, аёлларни безовта қилиши мумкин. Бола туғилгандан кейин эса вазият яхшиланади.

    Кекса одамлар кўпроқ хуррак отади. Ёш ўтган сари нафас олиш йўллари мушакларининг тонуси пасаяди, ҳалқум деворлари эластиклигини йўқотади, бу эса хуррак пайдо бўлишига олиб келади. Бундай ҳолда хурракдан мунтазам равишда махсус гимнастика ёрдамида мушакларнинг тонусини ошириш орқали қутулиш мумкин. Ҳалқум мушакларини кучайтириш учун қўшимча воситалар мавжуд.

    Бундан ташқари, чекиш ва спиртли ичимликлар хурракнинг асосий сабабчилари ҳисобланади. Чекиш нафас йўлларининг сурункали яллиғланишига олиб келади, бу эса шиллиқ қаватнинг шишишини пайдо қилади. Сомнологлар бу ёмон одатдан бутунлай воз кечишни тавсия қилади. Бутунлай воз кечишнинг имкони бўлмаса, ётишдан камида икки соат олдин чекмасликка ҳаракат қилиш лозим. Спиртли ичимликлар мушакларнинг бўшашишига олиб келади, бу эса ҳалқум тўқималарининг тебранишини ошириб, хуррак отишни кучайтиради.

    Болаларда хурракнинг энг кенг тарқалган сабаби бодомсимон безларнинг гипертрофияси, яъни аденоидлардир. Шунинг учун бола хуррак оца, ЛОР шифокоридан маслаҳат олиш керак.

    Хурракнинг яна бир мумкин бўлган патологик сабаби гипотироидизмдир. Бу эндокрин касаллик бўлиб, қалқонсимон без функциясининг пасайишидан иборат. Қалқонсимон без етарлича гормонлар ишлаб чиқармайди. Шу билан бирга, семириш ва юмшоқ тўқималарнинг шишиши ривожланади. Эндокринолог томонидан текширув ва даволаниш қалқонсимон безнинг фаолиятини нормаллаштиради ва хурракни йўқ қилади .

    Хуррак отадиган одам стоатолог-ортодонтга мурожаат қилиши керак. Юз бош суягининг анатомик тузилишининг бузилиши, кичик пастки жағ, нотўғри тишлар хурракни келтириб чиқариши мумкин. Мутахассис тишларни тузатишга ёрдам беради.

    Афсуски, хуррак кўпинча ёқимсиз, аммо зарарсиз деб ҳисобланади. Кўп одамлар хурракни уйқу апнеси синдроми асорати эканлигини билмайди. Уйқу пайтида нафас йўлларининг тўлиқ ёпилиши туфайли одам турли муддатларда нафас олишни тўхтатади. Оғир ҳолатларда одам тунги уйқунинг 60 фоизгача нафас олмайди. Шу билан бирга, ухлаб ётган одам унинг нафас олиши тўхтаганини ҳам билмайди. Бундай уйқу куч ва қувват келтирмайди. Хурракдан ташқари, уйқу апнеси билан оғриган беморлар ҳам кундузги уйқучанликни бошдан кечиради. Қаттиқ хуррак отиш семизликнинг ортишига олиб келади, гипертонияни кучайтиради, юрак хуружи ва инсульт хавфини беш бараварга кўпайтиради, шунингдек, уйқу пайтида ўлим хавфини оширади.

    Кечаси хуррак отадиганлар шифокорга ташрифни кечиктирмаслик керак. Обструктив уйқу апнеси синдромини ташхислаш учун шифокорлар турли хил оғриқсиз ва хавфсиз усуллардан фойдаланади: компьютер пулс оксиметрияси, нафас олиш ва юрак-нафас олиш мониторинги, полисомнография. Эсда тутиш керак бўлган асосий нарса шундаки, хуррак – бу муаммо ва танадаги қандайдир носозликлар ҳақида сигналдир, шунинг учун унга ўз вақтида эътибор бериш керак.

    Мавзуга доир:

    • Уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган усуллар 
    • Пишлоқ, ширинлик ва кечаси истеъмол қилинганида уйқу сифатига таъсир кўрсатадиган бошқа маҳсулотлар
    • Тезда ва тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган фойдали маслаҳатлар

    03.02.2022, 19:39   Изоҳ (0)   95512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Организмни тозалашга ёрдам берадиган 6 маҳсулот

    03.02.2022, 14:40

    Гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш тўхтатилса, организмда қандай ўзгариш юз беради?

    03.02.2022, 12:36

    Деменциядан ҳимоя қилади, бош оғриғини бартараф этади ва кофеин ҳақида кўпчиликка номаълум бошқа фактлар

    02.02.2022, 19:48

    Туз истеъмолидан бутунлай воз кечилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

    02.02.2022, 16:11

    Иммун тизими учун қайси бири хавфлироқ: гамбургерми ёки шамоллаш?

    02.02.2022, 13:34

    Кўк чойнинг қандай фойдали хусусиятлари бор?

    02.02.2022, 09:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.