Самарқанд шаҳрида лифт кузатув камерасига шикаст етказган шахс 15 суткага қамалди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси.
Қайд этилишича, Қорасув мавзесида бунёд этилган кўп қаватли уйларнинг лифтига хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрнатилган кузатув камерасини уриб, шикаст етказган Ж.К. (1994 йилда туғилган)га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, унга зарарни қоплаш мажбурияти ҳам юклатилган.
Изоҳ (0)