• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги боғча тарбияланувчиларига гўштсиз овқат берилаётгани айтилган видеога изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳри Давлатобод туманида жойлашган 42-сонли давлат боғчаси тарбияланувчиларига берилаётган овқатларнинг видеоси тарқалди. Мактабгача таълим вазирлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ҳузурида тузилган тезкор гуруҳ томонидан жойида ўрганилган.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Ўрганишда ташкилот иш берувчиси ва бошқа ходимлар билан ташкилотнинг ошпази ўртасида узоқ вақтдан буён низоли муносабат давом этиб келгани, шу туфайли юқорида қайд этилган видеоёзув нохолис, қасддан уюштирилган ҳолда тасвирга туширилиб, ижтимоий тармоқда тарқатилгани аниқланган.

    Яъни ташкилотда ишловчи ошпазнинг Давлатобод туман ҳокимига йўллаган эътирозли (бир гуруҳ ходимлар унга босим ўтказаётгани устидан шикоят қилган) мурожаати туман ҳокимлиги томонидан 2022 йилнинг 18 январь куни ўрганиб чиқилган. Қайд этилган хулосалар тегишлилиги бўйича ташкилотнинг кузатув кенгашига тақдим этилган.

    21 январь куни кузатув кенгаши туман ҳокимлиги тақдим этган хулосаларга асосланиб, ошпазни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилган. Ушбу қарор ташкилотнинг Касаба уюшмаси йиғилишида ҳам кўриб чиқилган. Унга кўра, уюшманинг 8 нафар аъзоси бетарафлигини, 3 нафар аъзоси ошпазнинг ишлаш, 19 нафар аъзо эса ишдан кетказиш тўғрисида муносабат билдирган.

    «Таъкидлаш жоизки, видеоёзув айнан шу куни, яъни 24 январь санасида ошпазнинг тарафдорлари томонидан ташкилотдаги ‘Қўнғироқча’ гуруҳини ўша кун учун тайёрланган биринчи (суюқ) таом билан овқатлантириш пайтида белгиланган таомил (рацион) асосида тайёрланган таомни сифатсиз кўрсатиш мақсадида унинг таркибидаги гўшт ва ёғ маҳсулотларини териб олган ҳолда тасвирга олинган. Ҳолбуки, ўша кунги тайёрланган таомлардан тановул қилган бошқа гуруҳларда бундай эътирозлар бўлмагани, тақдим этилган овқатлар меъёрида бўлгани айтилди», — дейилади муносабатда.

    Ташкилот фаолиятига нисбатан ота-оналарнинг салбий муносабатини шакллантиришга уринган тарафкашлар ушбу тасвирни 24 январдан 25 январга ўтар кечаси давомида ҳар бир ота-онага тарқатиб чиққан. Юборилган видеоёзув остида ташкилотни обрўсизлантиришга, одамларда мактабгача таълим тизимига ишончсизсизлик кайфияти ҳосил қилишга қаратилган сўзлар қолдирилган.

    Таъкидланишича, касбий-ахлоқий жиҳатлари иккита ваколатли кенгашда кўриб чиқилган ошпаз 24 январь кунидан 28 январь кунига қадар ишга келмаган. Ташкилот директорининг 31 январдаги кузатув кенгаши ҳамда Касаба уюшмаси қарорларига ва бошқа ҳужжатларга асосланиб чиқарган буйруғи билан вазифасидан озод этилган.

    Ўрганиш давомида ушбу видеоёзувни маълум тарафкашлар томонидан Telegram-канали орқали қабул қилиб олиб, оқибатда ёмон кайфият таъсирига тушиб қолган ва бунинг натижасида мазкур видеоёзувни «Наманганликлар» ижтимоий тармоғига жойлаштиришга сабабчи бўлган О.А. исмли аёл билан суҳбатлашилган. Суҳбат жараёнида О.А. жамиятдаги салбий ҳолатларга табиатан бефарқ эмаслигини билдирган.

    «Мазкур ташкилотда бир нафар фарзандим тарбияланади. Видеоёзувни кўрганим заҳоти мендаги туйғулар қаттиқ ғалаён қилди: ‘Наҳотки, менинг фарзандим, қолаверса, бошқа фарзандлар тарбияси, уларнинг соғлом ривожланиши ишониб топширилган ташкилотдаги аҳвол шу бўлса’, деган иштибоҳга берилдим. Шундан сўнг, видеоёзувни ‘Наманганликлар’ каналига тақдим этдим. Кейинчалик билдимки, мазкур ҳолатда мен ташкилотда ишловчи айрим ходимларнинг ўзаро келишмовчилиги туфайли вужудга келган оқибатсизликнинг ‘қурол’и бўлиб хизмат қилибман. Тўғрироғи, менинг таъсирчанлигимдан улар ‘оқилона’ фойдаланишиб, мени ‘қурол’га айлантиришибди. Масаланинг асл моҳиятини билмаганим боис ушбу видеонинг ижтимоий тармоқда ёритилишига сабабчи бўлиб қолибман», — дейди у.

    Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда берилган видеоёзувда билдирилган иддаони мутлақо рад этади. Айни пайтда барча ижтимоий тармоқ админларини ҳар қандай ахборотни талқин ва таҳлил этишда холислик ҳамда ҳаққонийлик принципларига қатъий амал қилишликка чақиради.

    Айни пайтда Мактабгача таълим бошқармаси юқорида баён этилганларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ ўрганиш ва бу ҳолатга қонуний баҳо берилишини кўзлаб, ўзининг тегишли ташкилотлари орқали ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат йўллаган.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги боғчада 25 нафар бола заҳарланганди.

    Мавзуга доир:

    • Фарғонадаги боғчада 11 нафар тарбияланувчи овқатдан заҳарланди
    • Самарқанддаги боғчада болалар овқатдан оммавий заҳарланди

    03.02.2022, 14:10   Изоҳ (0)   26985
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги мактабларда кечаси тадбирлар ўтказиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Вилоят бошқарма бошлиғи ҳолатга изоҳ берди

    03.02.2022, 13:12

    Тошкентга Хитойдан 20 та электробус олиб келинди (видео)

    03.02.2022, 12:58

    Ўзбекистонда 4 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    03.02.2022, 12:25

    Абдуқодир Тошқулов Қашқадарё ОТМларидаги талабаларга Telegram орқали дарс берилганини танқид қилди

    03.02.2022, 12:02

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қурилиш вазири «Трест-12» иши бўйича нега жавобгарликка тортилмаганига изоҳ берди

    03.02.2022, 11:22

    Эркинжон Турдимов «негатив» топган жамоатчиликка пул берилишини айтди

    03.02.2022, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.