• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги мактабларда кечаси тадбирлар ўтказиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Вилоят бошқарма бошлиғи ҳолатга изоҳ берди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Андижон вилоятидаги мактабларда кундузи етмагандек кечаси ҳам ўқувчи ва уюшмаган ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш учун тўгарак ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш, ўқитувчилардан эрталабдан кечки соат 22:00 га қадар мактабда бўлиш талаб қилинаётгани ҳақида ёзди.

    Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси

    Фото: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси

    Расул Кушербаев «Кечаси нима қиларини билмай юрган ўқитувчи ва ёшлар бу шароитдан жуда ‘бахтиёр’ бўлишса керак», дея мутасаддиларга «Майли, жиддий бўлайлик: бу кўзбўямачиликлар кимга, нима учун керак ўзи, тушунтирадиган борми?» деган савол билан мурожаат қилган. «Дарё» мухбири Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов билан боғланиб, депутатнинг танқидларига изоҳ олди.

    Миркомиловнинг маълум қилишича, таълим муассасаларидаги тадбирлар давлат раҳбарининг мактаб таълимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектрида берган топшириғига асосан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда мактаб маъмурияти билан ташкил этилмоқда.

    «Маълумки, 2022 йилнинг 28 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантиришга бағишланган селектр йиғилиши ўтказилди. Унда маҳалларда жойлашган таълим муассасаларида аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшлар учун мушоира кечалари, спорт тадбирлари ва маънавий-маърифий учрашувларни ўтказиш бўйича топшириқ берилганди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида махсус жадваллар ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан ҳар куни таълим муассасаларида соат 18:00 дан 22:00 га қадар турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

    Тадбирлар маҳалла етакчилари ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этиляпти. Мактаб директорларига тадбирларга умуман ўқитувчиларни жалб қилмаслик талаб қилинмоқда. Агарда қайси бир директор ўқитувчиларни мажбурласа, унга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланади. Ижтимоий тармоқларда тарқатилган ўқитувчилардан мактабда эрталабдан кечги 22:00 гача бўлиш талаб этилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз», — дейди у.

    Азизбек Миркомилов, шунингдек, ўзининг Facebook’даги саҳифасида ҳолатга муносабатини билдириб, ўқитувчиларга ўз мурожаатини йўллаган.

    Ҳурматли ҳамкасблар, ташкил этилаётган барча тадбирлар учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бироқ орамизда, бунга ўқитувчилар мажбурланяпти, деб жар солаётган айрим дўстларимиз ҳам борлиги очиғи мени қувонтирди. Чунки иш бор жойда, албатта, камчилик, турли зиддиятлар ва қарашлар бўлади. Ўша дўстларимизга савол «Сиз нимани ҳисобига асосланмаган хабарларни тарқатмоқдасиз? Онлайн дарсни ёки бирон ўқувчини ўзлаштириш жараёнини виждонан назорат қилдингизми? Сизларга иш бўлмасдан фақат гап ташиб, ғийбат қилсангиз... Қани эди таълим сифатига ҳам ана шундай фидойилик билан ёндошсангиз, Андижон таълими юксалармиди? Иш қилмасдан гуруҳлардаги расмларни кимларгадир ташлаб бериб нима фойда кўрасиз?»

    Ўзингизнинг ишингизни уддалай олмасангиз ҳеч бўлмаса ишлаганларга халақит бермай туринг. Тадбирлар маҳалла етакчилари ва мактаб маъмурияти томонидан ташкил этиляпти. Виждонли ва диёнатли ўқитувчиларимиз эса ўқувчиларининг ўзлаштириши билан банд. Уларга бошим ерга теккунча таъзимдаман. Камчилик излаётган айрим бекорчиларга эса (устоз дейишга тилинг бормайди) инсоф тилаб қоламан. Группалардаги расмларни ташлашда давом этинг.

    Барча умумтаълим мактаблари директорлари маҳалладаги ёшлар етакчиларига қанот бўлинг, уларга ёшлар билан ишлашни ўргатиб мактабларимизни ҳақиқий маънавият ва маърифат ўчоғига, зиё масканига айлантиришда ҳеч ҳам чарчаманглар. Спорт зал ва майдонларимиз, компьютер хоналари доимий ёшлар билан гавжум бўлсин. Сизлардан янги ҳафтада янги ғоя ва ташаббусларни кутиб қоламан.

    Айтганч, яна бир қувончли хабар жорий йилнинг 7 февраль санасидан офлайн ўқишга қайтамиз. Ўқитувчи ва ўқувчиларимизни ковид деган балодан асраб, карантин тартиб қоидаларига амал қилган ҳолда иш ташкил этишимиз кераклигини унутманглар. Жамиятимизга фойдамиз тегиб, гўзал фикрлаб, гўзал яшашга ҳаракат қилайлик.

    Азизбек Миркомилов, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи 

    Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, белгиланган тадбирларни ўтказилишида ёшлар етакчилари, маҳалла фуқаролари йиғини раислари билан ўзаро ҳамкорликда намунали иш ташкил қилган мактаб раҳбарлари бошқарма бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш йўлга қўйилади.

    Мавзуга доир: Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видеога муносабат билдирди

    03.02.2022, 13:12   Изоҳ (0)   29292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентга Хитойдан 20 та электробус олиб келинди (видео)

    03.02.2022, 12:58

    Ўзбекистонда 4 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    03.02.2022, 12:25

    Абдуқодир Тошқулов Қашқадарё ОТМларидаги талабаларга Telegram орқали дарс берилганини танқид қилди

    03.02.2022, 12:02

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қурилиш вазири «Трест-12» иши бўйича нега жавобгарликка тортилмаганига изоҳ берди

    03.02.2022, 11:22

    Эркинжон Турдимов «негатив» топган жамоатчиликка пул берилишини айтди

    03.02.2022, 10:58

    Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди

    03.02.2022, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.