• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каттақўрғонда солиқчининг ўлимида айбдор деб топилган ЙПХ инспекторларига тайинланган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

    Каттақўрғонда солиқчининг ўлимида айбдор деб топилган ЙПХ инспекторлари озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилганди. 31 январь куни ҳукм юзасидан келтирилган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

    Маълумот учун, 2021 йил 3 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг судланувчилар Меҳриддин Кучкаров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Каттақўрғон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Шаҳбоз Раҳимбердиев (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-отряд катта инспектори лавозимида ишлаган)га оид жиноят иши юзасидан ҳукми эълон қилиниб, уларга нисбатан 2 йил 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

    Маълум қилинишича, 2022 йил 31 январь куни Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида ушбу жиноят иши бўйича судланувчи Меҳриддин Кучкаров ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Маҳаммадиев ҳамда жабрланувчи И.Жамолов томонидан келтирилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинди.

    Унга кўра Меҳриддин Кучкаров ва Шаҳбоз Раҳимбердиев ўз мансаб ваколатларидан четга чиқиши ва белгиланмаган тартибда ҳаракат қилишлари натижасида эҳтиётсизликдан А.Аҳмедовнинг ўлимига сабабчи бўлгани ҳолати судлов ҳайъати мажлисида сўралган суд-тиббий эксперти ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд суд-тиббий экспертиза хулосаси, мурдани, автомашинани ва ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, бодикамераси ёрдамида ёзиб олинган видеоёзувлар ва уларнинг стенограммаси, хизмат текшируви хулосалари, тушунтириш хатлари ва бошқа инкор қилиб бўлмайдиган далиллар билан ўз тасдиғини топгани сабабли жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг 2021 йил 3 декабрдаги судининг ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

    Мазкур ажримдан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли экани маълум қилинган.

    Воқеа тафсилоти

    Судланувчи Меҳриддин Кучкаров 2021 йилнинг 9 июнь кунидан 10 июнь кунига ўтар кечаси қўл остида ишловчи ва хизмат юзасидан ўзига бўйсунувчи Каттақўрғон туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари Шаҳбоз Раҳимбердиев,  Н.Исмоилов, ва Ш.Холиқулов билан биргаликда хизматни ўташлари давомида Н.Исмоиловга тегишли бўлган Spark русумли автомашинада Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси Алишер Навоий ва Мустақиллик кўчаси кесишмасидаги чорраҳага келишган.

    Соат 00:20 ларда чорраҳанинг қарама-қарши йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган фуқаро Азизбек Аҳмедов ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинасини чорраҳадаги светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи қизил чироғидан ҳаракатни давом эттириб кетганлигини кўрган. Ушбу автомашина ҳайдовчисини тўхтатиш мақсадида унинг орқасидан ҳаракатни давом эттириб, унга етиб олишгач, ўзларининг бошқарувидаги Spark русумли автомашина билан Азизбек Аҳмедов бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинанинг олд томонига ўтиб, унинг ҳаракатланишини чеклаб тўхтатган.

    Кейинчалик Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси Азизбек Аҳмедовнинг нутқи ва ҳаракатларидан унинг маст ҳолатдалигини билишгач, Каттақўрғон туман ИИБ ЙҲХБ бўлинмаси бошлиғи Меҳриддин Кучкаров ҳайдовчи Азизбек Аҳмедовга тиббий кўрикдан ўтишни таклиф қилган.

    Шунда у тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгач, Меҳриддин Кучкаров ва Шаҳбоз Раҳимбердиев Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низомнинг 14-банди, 7-хатбошисида назарда тутилган «ҳайдовчи мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бўйин товлаган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 136-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш чораларини кўрмасдан, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддаси талабларига зид равишда, мансабдор шахс сифатида ўзига берилган ваколатлар доирасидан четга чиққан.

    Улар ҳаракатлари билан ўзига ва атрофдагиларга зиён етказишга ҳаракат қилмаган бўлса-да, ҳайдовчи Азизбек Аҳмедовга асоссиз ҳамда мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда куч ишлатиб, уни ўзлари миниб келган Spark русумли автомашинанинг орқа ўриндиғига мажбурлаб жойлаштиришга ҳаракат қилган.

    Ушбу жараёнда Азизбек Аҳмедов ўзига нисбатан куч ишлатмасликни ва унга нисбатан қилинаётган зўравонликдан азоб чекаётганлигини билдириб, буни тўхтатишни бир неча марта сўраган бўлишига қарамасдан, Меҳриддин Кучкаров ва Шаҳбоз Раҳимбердиев ушбу ҳолатда Азизбек Аҳмедов ўзида оғриқ ва азоб ҳис қилаётганлигини англаган бўлса-да, шунга кўра унинг оғир ҳолатларга тушиб қолиши, шу жумладан, вафот этиши мумкинлигига жиноий бепарволик билан эътибор қилмасдан, ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини давом эттирган.

    Меҳриддин Кучкаров ҳайдовчи Азизбек Аҳмедовни қўлларини қайирган ҳолда, Шаҳбоз Раҳимбердиевнинг ёрдами билан танасини эгиб, босиб туришини давом эттиришлари натижасида Азизбек Аҳмедовда бўлган юрак ишемик касаллиги кучли ҳаяжонланиш негизида хуруж қилиб, воқеа жойида вафот этган.

    Ички ишлар вазирлигининг 11 июндаги баёнотида Аҳмедов ЙПХ ходимлари томонидан ушланиб, «ўта маст ҳолатда бўлгани гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинганида фуқаро ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсата бошлагани, шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтқазилган фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилгани, бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай, фуқаро Азизбек Аҳмедов вафот этгани» таъкидланади.

    ИИВ баёнот билан бирга, ҳолатнинг бодикамерада олинган видеосини ҳам эълон қилганди.

    ИИВ икки нафар ЙПХ ходимининг бодикамераси орқали ёзиб олинган видеони улаб (монтаж қилиб), эълон қилган. Видеода ходимлар туман ДСИ бошлиғини ушлаб, Spark машинасининг орқа ўриндиғига ўтқизишга уринаётганини кўриш мумкин.

    Икки ходим Азизбек Аҳмедовни олд ва орқа томонидан машинага куч билан ўтқизишга ҳаракат қилган, Азизбек Аҳмедов эса уларга қаршилик қилган. Видеонинг айнан шу жойида кичик узилиш бўлган ҳамда катта сержантнинг ўрнига кичик сержантнинг бодикамераси орқали ёзиб олинган видео қўйилишни бошлаган. Икки нафар ходим эса ҳушини йўқотган Азизбек Аҳмедовни машинадан тушириб, ерга ётқизган. ЙПХ ходимлари тез ёрдам чақирган, улар ўзаро суҳбатда Азизбек Аҳмедов нафас олаётганини бир-бирига айтган. ИИВ Азизбек Аҳмедовни олд томондан тортиб, машинага ўтқизишга уринган ЙПХ ходимининг бодикамерасидаги ёзувларни эълон қилмаган.

    Мавзуга доир: «Мақсад ниманидир кўрсатмаслик эмас, шунчаки роликни қисқартириш бўлган» — Шоҳрух Ғиёсов Каттақўрғонда солиқчи ўлими акс этган видеонинг кесиб ташланиши ҳақида

    31.01.2022, 22:23   Изоҳ (0)   28184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 44 нафар маҳбусни муддатидан аввал озод этди

    31.01.2022, 21:22

    Онаси айиқ қафасига ташлаб юборган қизча ва унинг акасига Тошкент ҳайвонот боғига бир умр бепул кириш имконияти берилди

    31.01.2022, 20:58

    Самарқанддан учган самолётда техник носозлик аниқланди

    31.01.2022, 20:42

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан фойдаланувчиларнинг сони маълум бўлди

    31.01.2022, 20:36

    Самарқандда «Ўзбекистон темир йўллари»га ишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар пора олган темир йўлчи ушланди

    31.01.2022, 20:05

    Тошкентдаги биноларнинг ёшини аниқлаш имконини берувчи Age Tashkent лойиҳаси ишга тушди

    31.01.2022, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.