«Ўзгидромет» 31 январь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; чўл ҳудудларида кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ атрофида бўлади. Кўчки хавфи мавжуд.
Изоҳ (0)