«Барселона» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле фаолиятини АПЛ ёки Лига 1 да давом эттириши мумкин.
Marca нашрининг хабар қилишича, Премьер Лигадан «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» клублари унга қизиқиш билдирган. Турли вариантлар кўриб чиқилмоқда, шу жумладан мавсум охиригача ижара ҳам. Усмоннинг агенти Мусса Сиссоко мижозини инглиз клубида кўрмоқчи.
Шунингдек, французнинг хизматларига «ПСЖ»дан ҳам қизиқиш бор. Аммо футболчига кўпроқ АПЛ варианти маъқул келмоқда.
Дембеленинг вакиллари «Барселона» билан 2022 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномани узайтириш борасида келиша олмади. Аввалроқ каталонлар футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб юбормоқчи экани ва трансфер амалга ошмаган тақдирда Дембеле ёзгача асосий жамоадан четлатилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
24 ёшли футболчи Ла Лига жорий мавсумида 6 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)