Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри газ билан таъминланган, бироқ 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар газ босимининг бироз пасайиши кузатилиши мумкин.
Шу билан бирга, газ босимининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича барча чоралар амалга оширилмоқда.
«Соат 17:00 дан кейин газ босими нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)