«Севилья» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль трансферини эълон қилди.
26 ёшли француз испан жамоасига ижара асосида ўтди. Ижара муддати 2021/22 йилги мавсум сўнгига қадар мўлжалланган. Аввал хабар қилинганидек, Андалусия жамоаси футболчи ижараси учун 5 миллион евро тўлаб беради.
Марсьяль «Севилья»да 22-рақамда ҳаракат қилади. Футболчининг тақдимот маросими тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Антони 2021/22 йилги мавсумда АПЛ доирасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган.
Франциялик ҳужумчи 2015 йил ёзида «Монако» сафидан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. Манкунианликлар ҳужумчи трансфери учун 60 миллион евро сарфлаган.
Изоҳ (0)