«Барселона» Ансу Фатининг операция қилинмаслигини тасдиқлади.
«Ансу Фати чап сонининг жароҳатини тиклаш учун консерватив даволаш усулидан фойдаланади», — дея хабар беради жамоа матбуот хизмати.
«Барселона» шифокорлари футболчига жарроҳлик амалиётини тавсия қилганди, аммо Фати ва футболчининг оиласи буни рад этган.
Агар Ансу операцияга рози бўлса, 4 ойдан 6 ойгача сафдан чиқиши мумкин эди. Консерватив даволаш усулида тузалиш муддати 6-8 ҳафтани ташкил этади.
Каталонияликлар ҳужумчини жароҳатдан тезкор тикланишга мажбурламоқчи эмас. АС журналисти Хави Мигелнинг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» шошмайди, 19 ёшли футболчининг сафга қайтиши сунъий равишда тезлаштирилмайди.
Ушбу ёндашув туфайли Фати 10 ҳафтани ўтказиб юборади. Ҳужумчи Мадридда ишончли физиотерапевт назоратида бўлади.
Испаниялик футболчи 2021/22 йилги мавсум Ла Лигада 5 ўйинда 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)