Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида иштирок этади.
Хитой раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.
Онлайн саммит якунида қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга доир:
- «Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман». Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги жамоат транспорти юзасидан масъул мутасаддиларни танқид қилди
- Шавкат Мирзиёев Ташкент Central Park ва Tashkent City Малл мажмуаларининг қурилиш лойиҳалари билан танишди
- Шавкат Мирзиёев бош вазирга «Ўзавтосаноат» тизимидаги объектларни хусусийлаштириш бўйича таклиф киритиш топшириғини берди
Изоҳ (0)