Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган омборхоналарнинг бирида ёнғин чиқди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 09:58 да туманнинг Бунёд кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, омборхонанинг тахминан 250 квадрат метр майдонидаги томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. ФВВ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
Аввалроқ Фарғонадаги савдо дўконида ёнғин содир бўлгани, Андижондаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган трансформаторда ёнғин чиққани, Тошкентдаги кафелардан бирида ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)