• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АОКА «Сабрия» сериали бўйича ўтказилган экспертиза натижаларини эълон қилди

    Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этгани айтилган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошлангани маълум қилганди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сериалдаги ахлоқсизлик саҳналари юзасидан экспертиза ўтказди.

    Қайд этилишича, экспертиза давомида телесериалнинг 2021 йил 29 декабрь кунги қисмида Арслон исмли қаҳрамоннинг меҳмонхонада бегона аёл билан ётгани, 2022 йил 4 январь кунги қисмида бир аёлнинг маст ҳолатдаги турмуш ўртоғини уни хўрлагани учун ухлаб ётган вақтида пичоқлаб ўлдиргани, бундан ташқари, 14 январь кунги қисмида уч нафар безорининг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ва уларнинг битта хонадонга бостириб киргани, йигитлардан бири уйдаги аёлга зўрлик ишлатгани тасвирланган сюжетлар ўрганилган.

    Экспертлар қуйидаги хулосага келишди:

    • лавҳа сюжетидаги ўғрининг аёлга қилган хатти-ҳаракатлари куч ишлатиш йўли билан номусига тегишга уриниш саҳнаси сифатида баҳоланди. Бундай телесериалларнинг намойиш этилиши ёшлар ўртасида хотин-қизларга нисбатан куч ишлатишга мойилликни оширишга хизмат қилади;
    • бадиий фильм ва телесериал жамиятдаги қарашларни, ёшларнинг тарбиясини шакллантирадиган муҳим воситалардан бири эканини ҳисобга олиб, оммага тақдим этилаётган ҳар бир сюжет, сўз ва ҳаракат учун масъулиятли бўлиш керак;
    • аёлларнинг обрўсига жиддий путур етказаётган саёз «ижод намуналари» эфирга узатилишининг олдини олиш, гендер тенглиги ва бошқа умуминсоний қадриятлар, миллий менталитетни ҳисобга олиб, этика нуқтаи назаридан телесериалларни телеканалларнинг бадиий таҳлилидан ўтказилгандан сўнггина намойиш қилиш мақсадга мувофиқ.
    Шунингдек, аёлга тўғридан-тўғри тажовуз тасвири акс этган ушбу лавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилиниб, салбий фикр-мулоҳазалар ифода этилишига, шу жумладан, айрим фуқаролар, масъул ходимларнинг обрўсизланишига сабаб бўлди.

    «Сабрия» номли миллий телесериал бўйича тайёрланган экспертиза хулосаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага жўнатилган.

    Ҳаммаси нимадан бошланган эди?

    Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ушбу сериалини танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди. Амира Рашидова эса каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдириб, сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини бергани, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли эканини билдирганди.

    Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Абдухолиқовнинг изоҳига муносабат билдириб, бу каби масалаларни «уйда келишиб олиш» кераклигини киноя қилди.

    «Фирдавс Абдухолиқов ‘Севимли’ каналида эфирга узатилган ‘Сабрия’ сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни, албатта, инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди.Шу масалани уйда келишиб олсангиз бўлмайдими? ‘Qalampir.uz’нинг ёзишича, ‘Севимли’ канали қизингиз ва ўғлингизга ҳам тегишли, сериалларнинг давлат маблағлари эвазига асосий буюртмачиси эса ўзингиз, кинолар сифатига ҳам асосий масъул ўзингиз бўлсангиз», – дейди Комил Алламжонов.

    Шундан сўнг, Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув тайинланди. Кейинроқ Кинематография агентлиги ва «Севимли» телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви борлиги тасдиқланди.

    24.01.2022, 22:05   Изоҳ (0)   50040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳудудларида чарм-пойабзал соҳасига ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил этилади

    24.01.2022, 21:58

    Сурхондарёда мактаб ўқувчилари орасида жиҳод ва ҳижрат ғояларини тарғиб қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    24.01.2022, 21:27

    Ўзбекистонда 2021 йилда ишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 нафар ходим ҳалок бўлган

    24.01.2022, 21:12

    Тошкент вилоятида ижарадаги 30 сотих ерни қарийб 340 млн сўмга сотган шахслар ушланди

    24.01.2022, 20:26

    Россияда баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган мигрант Ўзбекистонга қайтарилди

    24.01.2022, 19:27

    «Дарс соатлари ортидан қувмоқчи эмасмиз» — Республика таълим маркази директори

    24.01.2022, 18:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.