Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва хонанда Ник Жонас биринчи марта суррогат она туфайли ота-она бўлди. Бу ҳақда модель ва актриса Instagram’да маълум қилди, деб ёзади People Talk.
«Суррогат она туфайли дунёга келган чақалоқни кутиб олганимизни тасдиқлашдан жуда хурсандмиз. Оиламиз учун алоҳида вақт ажратганимизда, журналистлардан бизни тинч қўйишларини илтимос қилиб сўраймиз. Барчангизга катта ташаккур!», – деб ёзади у постида.
https://www.instagram.com/p/CZAJvizvjf4/?utm_source=ig_embed&ig_rid=bf1c3408-a422-44d7-9a75-cd0aa1369a36
Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик муносабатлардан кейин 2018 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.
Мавзуга доир:
- Болливуд юлдузи Приянка Чопра фарзанд кўриш унинг энг катта орзуси эканлиги ҳақида сўзлаб берди
- Приянка Чопра Bvlgari брендининг янги махсус вакили бўлди
- Приянка Чопранинг Лос-Анжелесдаги уйи қандай кўринишга эга?
- Приянка Чопрани яқиндан билишга туртки бўлувчи у ҳақдаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот
Изоҳ (0)