Антарктидада дунёда биринчи бўлиб фильм суратга олинди, деб ёзади Glamour.
«Актёр Энтони Хопкинс иштирокидаги «Нолинчи алоқа» («Zerо Contact») фильмининг давоми Антарктидада суратга олган биринчи бадиий фильм бўлади», – дейди режиссёр Рик Дагдейл Screen Rant нашрига.
Энтони бош қаҳрамон – технология титани Финли Харт ролини ижро этади. Узоқ шимолдаги суратга олиш жараёнида актёрнинг ўзи иштирок этмаган. 15 кишидан иборат ижодий гуруҳ у ерга олти кун давомида бир нечта саҳналарни суратга олиш учун борган. Уларга тайёргарлик кўришда тадқиқотчи Себастьян Коупленд ва ёзувчи Дэвид Чайлдресс ёрдам берган.
Ижодий гуруҳ ўзини шафқатсиз совуқдан (Антарктидада қишки ўртача ҳарорат -60 даража Цельсий) ҳимоя қилган ҳолда қўл иситгичлари ва бир неча қаватли кийимлардан фойдаланган.
Ушбу биринчи фильм 17 та давлатда суратга олинган. Фильмда технология титани Финли Харт ҳақида ҳикоя қилинади, унинг ихтироси ҳам инсониятнинг омон қолишига ёрдам бериши, ҳам Ер юзидаги барча нарсани йўқ қилиши мумкин.
Изоҳ (0)