• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ўндан ортиқ фуқарога сохта «загранпаспорт» тайёрлаб берган собиқ ИИБ ходимига суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа суди томонидан ўндан ортиқ фуқарога сохта хорижга чиқиш паспорти тайёрлаб берган собиқ ички ишлар ходимига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Андижон вилоят суди «Дарё»га маълум қилди.

    Аниқланишича, Хўжаобод туманида яшовчи А.Х. 2017 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февралига қадар Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори ҳамда Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги 13-, 15-сон ички ишлар бўлинмалари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи инспектори лавозимида ишлаган.

    Фаолияти давомида зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармасдан, мансаб ваколатларидан фойдаланиб, хорижий давлатларнинг миллий қонунчилигида белгиланган қоидаларни бузгани учун ушбу давлатлардан чиқариб юборилган (депорт қилинган) ва муайян муддатга кириши тақиқланган Ўзбекистон фуқароларига бошқа шахсларга тегишли биометрик паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда сохта хорижга чиқиш паспортларини тайёрлаб берган.

    А.Х. дастлаб 2019 йилнинг октябрь ойида Асака туманида хизмат сафарида бўлган пайтда жиноий шериги М.М. орқали танишган Х.Х. га «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига зид равишда унинг номига сохта хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб берган.

    Шунингдек, у 2020—2021 йиллар давомида фуқаролар Ш.С., I.Т., Д.Х., Г.Қ., Ж.Н., М.Ў., Х.Б., Н.Б., А.Н. ҳамда М.I.га бошқа ҳамкасбларининг логин-пароллари орқали компьютер базасидаги «Загран» дастурига бошқа фуқароларнинг маълумотларини киритиш йўли билан сохта «загранпаспорт»лар тайёрлаб берган.

    «Ҳаракатларим қонунга зид эканини яхши билган бўлсам-да, энг аввало нафсимни жиловлай олмасдан, шунингдек, танишим М.М. билан ўша пайтдаги муносабатлари самимий бўлгани ва унинг қаттиқ илтимос қилгани учун ҳам юқоридаги фуқаролар номига сохта хорижга чиқиш биометрик паспортларни тайёрлаб бердим.

    Бунинг учун ҳеч қандай пул ёки мулк кўринишида манфаатдор бўлмаганман. М.М. нима сабабдан юқоридаги фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб берганим учун турли миқдорда пул маблағлари бергани тўғрисида кўрсатувлар бераётганини тушунмаяпман. У кўрсатувлари орқали менга туҳмат қилмоқда. Юқорида номига айтиб ўтилган фуқаролар билан фақатгина улар суратга тушиш учун келишган пайтда кўришганман. Уларнинг барчаси М.М. ва А.Н.лар орқали келган. Қолган вақтларда улар билан умуман кўришмаганман. Ҳаракатларим вилоят ИИБ томонидан аниқлангандан сўнг, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якуни бўйича ишдан бўшатилдим. Шунинг ўзи мен учун оғир жазо ҳисобланади», — дейди судланувчи.

    А.Х.ни Жиноят кодексининг 205-моддасининг (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми ва 209-моддасининг (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилган. Унга нисбатан уч йил муддатга ички ишлар идоралари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда узил-кесил ўташ учун 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

    Шунингдек, судланувчи зиммасига оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқлар юкланган.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштирган хусусий клиника раҳбари қўлга олинди
    • Наманганда 4 млн сўм эвазига хорижга чиқиш паспортини тўғрилаб беришни ваъда қилган Туркия фуқароси ДХХ томонидан қўлга олинди
    • Жиззахда сохта диплом ясаб сотувчилар қўлга олинди

    15.01.2022, 09:08   Изоҳ (0)   20079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда Nexia «КамАЗ»нинг тиркамасига урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

    15.01.2022, 08:28

    Фото: Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тантанаси

    15.01.2022, 08:07

    Эшикдан мўралаётган лўлилар, православлар нишонлаган эски Янги йил, ҳаводаги бургутлар олишуви. 14 январь суратлари

    14.01.2022, 23:59

    Улуғбек Муҳаммадиев президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди

    14.01.2022, 23:37

    Ўзбекистон фуқароларининг Жанубий Кореяга киришига вақтинчалик чеклов қўйилиши мумкин

    14.01.2022, 23:16

    «Ҳарбий кийимдаги ҳоким, ҳилпираган байроқ остида қўшиқ куйлаган Равшан Собиров» — Қашқадарёда бўлиб ўтган Ватан ҳимоячилари кунидан фоторепортаж

    14.01.2022, 22:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанддаги уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 6 киши вафот этди

    Ўзбекистон | 9 май, 14:58

    Ж.Д. Венс Россиянинг Украина бўйича ҳудудий даъволарига муносабат билдирди

    Дунё | 9 май, 14:46

    “Фарзандларимиз уруш овози, ўқ овози нима эканлигини билмасин, кўрмасин” — Комил Алламжонов

    Ўзбекистон | 9 май, 14:05

    Кореяни севиб қолишингизга сабаб бўладиган муҳаббат ҳақидаги тарихий сериаллар

    Кино | 9 май, 13:55

    Фото: 9 май Тошкентда қандай ўтмоқда?

    Ўзбекистон | 9 май, 13:30

    Саида Мирзиёева барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 май, 13:22

    Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашувлар ўтказди

    Ўзбекистон | 9 май, 13:15

    “Матрица”даги ролини рад этган, ҳалокатли цунамидан омон қолган “иккинчи Брюс Ли” — хитойлик актёр Жет Ли ҳозирда нима билан банд?

    Лайфстайл | 9 май, 13:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.