Фижида Cody тропик циклони кучли шамол ва ёмғирларни юзага келтирди, оқибатда ҳудудда кучли сув тошқинлари кузатилди, дея хабар қилган The Watchers.
Хабарга кўра Вити-Леву шимолидаги Тавуа шаҳрида камида бир нафар одам тошқинлар оқибатида ҳалок бўлган, аҳоли Вити-Левунинг шимолий ва ғарбий қисмларига эвакуация қилинган.
Сув тошқинлари ҳудуддаги инфратузилма объектларига зиён етказган. Электр таъминотининг қулаб тушган айрим линияларида ҳанузгача фаолият қайта тикланмаган.
Мактаблар ёпилган. 58 та мактаб эвакуация маркази сифатида фаолият юритмоқда. Айни вақтда 156 та эвакуация нуқталарига жами 4069 нафар одам жойлаштирилган.
Изоҳ (0)