Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида узунлиги 40 600 километрлик электр узатиш тармоқлари ва 12 900 та трансформатор пункти янгиланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бунинг натижасида республика бўйича 7,3 мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти яхшиланган.
2022 йилда узунлиги 15 минг километр бўлган электр узатиш тармоқлари ва 4 000 та трансформатор пункт янгиланади ва реконструкция қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистонда электр энергияси ва газ бозорини тартибга солувчи мустақил орган ташкил қилиниши, Қашқадарёда қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси бўйича тендер эълон қилингани ва Шавкат Мирзиёев гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)