Эрон транспорт вазирлиги 2020 йил январда мамлакат ҳудудида Украинанинг йўловчи самолётининг ҳаводан ҳимоя кучлари томонидан уриб туширилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўланиши ҳақида хабар берди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Эрон фуқаролик авиацияси бошқармаси айрим оилаларга 150 минг доллардан пул тўланганини билдирган. Бошқарманинг қўшимча қилишича мазкур маблағнинг тўланганидан кейин ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари судга қайта мурожаат қилиб яна пул ундириш ҳуқуқига эга бўлмайди. Қайд этилишича, бу каби такроран компенсация олишга уриниш ҳолатлари Канадада кузатилган.
Эрон ҳарбийлари хато туфайли 2020 йил 8 январда Украина халқаро авиалиниялари компаниясига қарашли Теҳрондан Киев томон учиб кетаётган Boeing 737 самолётини уриб туширган. Оқибатда 176 нафар йўловчи ва ҳаво кемаси экипажининг 9 нафар аъзоси ҳалок бўлганди. Самолёт бортида Украина, Эрон ва Канада ва яна бошқа мамлакатларнинг фуқаролари бўлган.
2021 йил май ойида Онтарио олий суди мазкур авиаҳалокатни террорчилик ҳаракати оқибатида юз берган ҳодиса деб топган. 2020 йил июлида Эрон январь ойида уриб туширилган Украинанинг Boeing самолёти учун товон тўлашга рози бўлганди.
Аввалроқ Канада судининг Эрон томонидан уриб туширилган самолёт йўловчиларнинг оилаларига 107 млн доллар товон пули ундириш ҳақида ҳукм чиқаргани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)