«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг 2021 йил 28 декабрдаги 198-сонли «Янги йил байрами тантаналарини нишонланиши муносабати билан автобус йўналишлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.
Буйруққа асосан 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2, 3, 4 ва 8 январь кунлари жамоат транспорти ҳаракатини ташкил этиш белгиланди.
Унга кўра:
- 2021 йил 31 декабрь — дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилмоқда;
- 2022 йил 1 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган;
- 2022 йил 2 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 3 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 4 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 8 январь — шанба, иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилди.
Изоҳ (0)