• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Латвия, Венгрия, Франция ва Саудия Арабистони элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    27 декабрь куни хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Латвия элчиси Рейнис Трокша, Венгрия элчиси Дюла Ковач, Франция элчиси Орелия Бушез ва Саудия Арабистони подшоҳлиги элчиси Юсуф ал-Утайбийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

    Давлат раҳбари янги тайинланган элчиларни мамлакатда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.

    Ўзбекистон хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан конструктив мулоқотни ривожлантириш, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратаётгани таъкидланди.

    Президент мамлакат демократик янгиланишларни давом эттириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида комплекс ислоҳотларни амалга оширишда изчилликни таъминлаш йўлида қатъий эканини қайд этди.

    Тараққиёт стратегиясида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, эркин ва очиқ жамият, халқчил давлат барпо этиш бош мақсад қилиб белгиланган.

    Ўзбекистонни 2030 йилга бориб аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатга айлантириш асосий вазифадир. Шу мақсадда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, янги иш ўринларини яратиш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестиция ва технологияларни кенг жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда.

    Прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия бундан буён ҳам давом эттирилади. Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатлари ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлаб бориш устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

    Ўзбекистон Россия, Хитой, АҚШ, шунингдек, Европа, Жанубий Осиё, Осиё-Тинч океани ва Яқин Шарқ давлатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент таъкидлаганидек, биз дунёга, дунё эса бизга очиқ бўлиши керак – бу бугунги тараққиётнинг асосий талаби. Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси янги таҳрирда қабул қилинади.

    Минтақанинг ажралмас қисми сифатида қаралаётган Афғонистондаги вазиятнинг тартибга солинишини давлат раҳбари хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим омили, деб атади. Ўзбекистон яқин қўшнимиз бўлган ушбу мамлакатда иқтисодий ва гуманитар инқирозга йўл қўймаслик, тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамият билан кенг кўламли ҳамкорликка тайёр, деди президент.

    Ўзбекистон етакчиси янги тайинланган элчилар вакиллик қилаётган мамлакатлар билан кенг кўламли ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг истиқболларига тўхталиб ўтди.

    Латвия Ўзбекистоннинг Европадаги ишончли ва муҳим шериги бўлиб, узоқ йиллардан буён мамлакатнинг Болтиқ ва Скандивания бозорларига чиқишида кўмаклашиб келмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлатлар ўртасида анъанавий дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатлар қарор топган. Латвия халқаро ташкилотлар ва Европа Иттифоқи доирасида мамлакатни доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    Шу билан бирга, ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳали ишга солинмаган катта имкониятлар мавжуд. Икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик саноати, туризм соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни фаол илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

    Латвия юқори даражадаги делегацияларининг 2022 йилга режалаштирилган Ўзбекистонга ташрифлари ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.

    Ўзбекистон етакчиси Венгрия билан кўп асрлик тарихий яқинлик ва халқларнинг қардошлик ришталарига асосланган икки томонлама муносабатлар кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг 2021 йил март ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон–Венгрия ҳамкорлиги стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

    Икки мамлакат етакчилари ўртасидаги конструктив мулоқотнинг давом эттирилиши давлатлараро муносабатларнинг янада ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

    Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошди. Венгриянинг етакчи компаниялари билан биргаликда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

    Ҳудудлараро ҳамкорлик механизми яратилди. 2021 йил июнь ойида икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми муваффақиятли ўтказилди. Сентябрь ойидан бошлаб Венгрия олий таълим даргоҳларида «Хунгарикум» дастури доирасида ўзбекистонлик талабалар таҳсил ола бошлади.

    Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, машинасозлик, фармацевтика, логистика, туризм каби муҳим соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

    Улкан халқаро нуфуз ва салмоқли иқтисодий салоҳиятга эга Франция Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим шерикларидан биридир.

    2018 йил октябрда Францияга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф ҳамда 2021 йил август ойида президент Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқотлар Ўзбекистон-Франция муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда Франция компаниялари билан биргаликда қатор ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жиззах вилоятида Renault автомобилларини ишлаб чиқариш, EDF билан биргаликда энергетика объектларини, Veolia иштирокида коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, Total Eren билан ҳамкорликда қуёш электр станциясини қуриш шулар жумласидан.

    Ўзбекистон президенти мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга кўмаклашаётган Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликни юқори баҳолади.

    Ўзбекистон инновация, қишлоқ хўжалиги, авиасозлик, тоғ-кон саноати, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди. Қайд этилганидек, 2022 йилда Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма ўтказилади.

    Давлат раҳбари Франциянинг 2022 йилнинг биринчи ярмида ЕИ Кенгашига раислиги даврида Ўзбекистоннинг Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама алоқалари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

    Саудия Арабистони нафақат араб-мусулмон оламида, балки бутун дунёда катта нуфузга ва молиявий-иқтисодий салоҳиятга эга бўлиб, Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкоридир.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Икки муқаддас масжид ходими, подшоҳ Салмон Ол Сауд ва Валиаҳд Муҳаммад Ол Сауд билан учрашувлар икки томонлама муносабатлар ривожига қўшимча суръат бағишлади, деди президент.

    Ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ва инвестиция вазири Холид ал-Фалиҳнинг 2021 йилда мамлакатга амалга оширган ташрифлари Ўзбекистон–Саудия ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшди.

    Президент мамлакат ҳудудларида Саудиянинг АCWА Power компанияси билан ҳамкорликда энергетика соҳасида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.

    Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга Саудия тараққиёт жамғармаси ҳам салмоқли молиявий кўмак кўрсатиб келмоқда.

    Икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, Саудия компаниялари билан янги лойиҳаларни илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

    Ишонч ёрлиқларини топшириш маросими якунида Ўзбекистон президенти хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига уларнинг Ўзбекистон билан дўстлик ришталари ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

    Дипломатлар самимий қабул ва самарали фаолиятига яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга бор куч-ғайрати, билими ва профессионал тажрибасини қаратишларини қайд этдилар.

    Мавзуга доир:

    • Шўртан газ-кимё мажмуаси қувватини кенгайтиришга 1,8 млрд доллар йўналтирилади
    • «Ҳақиқий қаҳрамонлик намунаси» — Президент GTL заводи қурилишида иштирок этган барча муҳандис, қурувчи ва хорижий ҳамкорларга миннатдорлик билдирди
    • «Бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда барпо этилган». Шавкат Мирзиёев GTL заводининг очилиш маросимида нутқ сўзламоқда

    27.12.2021, 17:09   Изоҳ (0)   22450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳамма гап ерда. Тошкент аэропорти «хира киракашлар»га қарши қандай курашмоқчи?

    27.12.2021, 16:08

    Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилди (фото)

    27.12.2021, 15:35

    Наманганда Матбуот уйи мукаммал таъмирланади, маҳаллий телерадиокомпания эса мегастудияга эга бўлади

    27.12.2021, 15:05

    Шўртан газ-кимё мажмуаси қувватини кенгайтиришга 1,8 млрд доллар йўналтирилади

    27.12.2021, 14:46

    Ўзбекистон 2021 йилда рекорд даражада кўп — ярим миллион тоннадан ортиқ картошка импорт қилди

    27.12.2021, 13:41

    Ўзбекистонда Янги йил куни қор ёғмайди. «Ўзгидромет» йил охирига қадар ёғингарчилик бўлмаслигини маълум қилди

    27.12.2021, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

    Дунё | 25 май, 21:16

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.