Интеллектуал мулк агентлиги контрафакт маҳсулотлар тўпланмасини (каталог)ни эълон қилди.
Тўпланма агентликнинг Telegram каналига икки қисмга бўлинган ҳолда жойлаштирилган. Уларнинг биринчисида контрафакт дори воситалари кўрсатилган бўлса, иккинчисида асосан қандолат маҳсулотлари ва маиший кимё товарларини учратиш мумкин.
Spot’нинг ёзишича, контрафакт товарлар кўпинча номи билан фарқланади — одатда оригиналига ўхшаш ном танланади, бироқ ундан бироз фарқ қилади.
Дори воситалари тўпланмасида 65 жуфт ҳақиқий ва сохта дорилар номи келтирилган, иккинчисида — 148 жуфт. Агентлик бу якуний рўйхат эмаслигини таъкидлаб, оригинал маҳсулотларини харид қилишни маслаҳат берган.
Қандолат маҳсулотлари ва маиший кимё товарлари
Дори воситалари
Аввалроқ Ўзбекистонда Aybon Gold шоколадини ишлаб чиқариш тўхтатилгани, Зангиотада қалбаки Persil, Ariel, «Миф», Tide кир ювиш кукунлари ишлаб чиқарилаётган цех фош этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)