Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистондаги 35 та ОТМга молиявий мустақиллик берилди (рўйхат)

    27.12.2021, 19:26 33785

    «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

    Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланди.

    Фото: Telegram / Ҳуқуқий ахборот

    Фото: Telegram / Ҳуқуқий ахборот

    Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:

    • контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
    • маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
    • ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
    • хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
    • бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
    • автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
    Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.

    Қарорга мувофиқ, 2022/2023-ўқув йилидан молиявий мустақил давлат ОТМларига қуйидаги ваколатлар берилди:

    Академик мустақиллик соҳасида:

    • ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш, таълим шаклини белгилаш;
    • ўқиш давомийлиги муддатини белгилаш;
    • докторантура контракти миқдорини белгилаш, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш;
    • докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
    • магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш;
    • академик мобилликни амалга ошириш;
    • ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш;
    • таълим сифатини ички назорат қилиш.
    Ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида:
    • тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;
    • муассаса тузилмасини тасдиқлаш ва штатини белгилаш;
    • янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдагиларини тугатиш;
    • ишга қабул қилиш, озод этиш ва ротациясига оид тартибни белгилаш;
    • масофавий таълимни очиш.
    Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади:
    • чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш;
    • қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш;
    • амалиёт ўташни тасдиқлаш;
    • кийим-бошга доир талабларни белгилаш.
    2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона «Электрон кутубхона» платформаси ишга туширилади. ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими:

    1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:

    • «Ўқув жараёнини бошқариш» қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);
    • «Илмий жараённи бошқариш» қисми;
    • «Маъмурий жараённи бошқариш» қисми;
    • «Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш» қисми;
    2-босқичда – 2022 йил 1 майгача:
    • «Таълим сифатини назорат қилиш» қисми жорий қилинади.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти университетга айлантирилди
    • Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг тўқимачилик институти филиали очилади
    • Бухорода Италиянинг Campania университети филиали очилиб, талабалар Италияда амалиёт ўташига имконият яратилади

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рақиб жамоа шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун “ПСЖ” аъзолари Дембеле, Коло-Муани, Ҳакими ва Курзавалар жазоланиши мумкин

    Бугун, 18:28

    “Қўйлиқ Катта Бозори”да яна бир автомашиналар ютуқли ўйини бошланди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Польша Украинага қандай шаротида қурол етказиб беради? 

    Бугун, 18:26

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчи халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    Бугун, 18:20

    Қирғизистон ун ва буғдой экспортини тақиқлади

    Бугун, 18:16

    Ханчжоу—2022. Ҳасанбой Дўстматов мусобақани ғалаба билан бошлади

    Бугун, 18:11

    Uzum Market етакчиликни мустаҳкамламоқда: мамлакат аҳолисининг 80% дан ортиғи миллий маркетплейсни билади

    Бугун, 16:30

    Ўзбекистонда 30 та солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди 

    Бугун, 17:49

    Қозоғистон КХШТдан чиқиши мумкинми?

    Бугун, 17:23

    Ўтган 8 ой давомида кузатилган энг йирик овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилди

    Бугун, 17:15

    “Миллион”нинг Россиядаги концертида очиқ кийимда саҳнага чиққан Нилуфар Ҳамидова “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди

    Бугун, 17:01

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    Бугун, 16:56

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчи халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    22:00 / 24.09.2023

    Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлади?

    10:00 / 24.09.2023

    Зеленскийнинг қўриқчиси Нью-Йоркда муштлашди — ОАВ (видео)

    23:00 / 24.09.2023

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    19:00 / 24.09.2023

    Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни ток урди

    09:00 / 24.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?