• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аланга ичида қолган ишчи, газ ҳидидан огоҳлантирган аёл, бир кунлик официантка — Оқдарёдаги газ баллони портлашидан жабрланганлар ҳақида репортаж

    Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги «Лаззат» ошхонасида 19 декабрь куни газ портлаши содир бўлган эди. Бирламчи маълумотларга кўра, 10 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига олиб борилган. Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими шифокорлари беморларни республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (РШТТЁИМ) Самарқанд филиали (халқ тилида «Хавоси» дейилади) комбустиология бўлимига юборилганини маълум қилган.

    РШТТЁИМ Самарқанд филиали комбустиология бўлимига келтирилган 10 нафар бемордан фақатгина К.Т. билан суҳбатлашишнинг имкони бўлди.

    Уйдагиларим ҳали ҳеч нарсадан хабари йўқ

    Асли наманганлик, 4 йилдан буён ушбу ошхонада ишлаб келаётган К.Т. биз билан суҳбатда уйдагилари ҳали ҳеч нарсадан хабари йўқлигини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзим Наманганданман. 4 йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали уйдагиларим менинг аҳволимдан хабари йўқ», — дея гап бошлади К.Т. (жабрланувчининг илтимосига кўра номи сир сақланди). — «Соат 13:30-14:00 атрофида газ ёниб турган ҳолатда портлаб кетди. Билмай қолдим. Аланганинг ичида қолиб кетдим. Бошқа ҳеч нарсани билмайман».

    Ҳолат юзасидан воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашганимизда улар ошхонада газ баллоннинг тагига шам ёқилиши оқибатида портлаш содир бўлганини билдирганди. Газ баллонидаги конденсатни эритиш учун шам ёққанини сўраганимизда К.Т. бундай воқеа рўй бермаганини айтди.

    Газнинг ҳиди чиқяпти деб айтдим...

    Ишга кирганига бор йўғи 4 ой бўлган яна бир бемор боқувчисини йўқотгани учун икки нафар фарзандини боқиш мақсадида шу ерга ишга кирган.

    «Келиним шу ерда ишчи бўлиб ишлайди. Коса-товоқ ташийди. Ширин овқат пиширгани учун соат 14:00 дан кейин ишчиларга овқат тайёрлайди. Овқатни тагини қовураётганида газнинг иси чиқаётганини айтган. Лекин эътиборсизлик қилган. Шам ёққани ёки бошқа ҳолатни билмайман. Газ ҳиди чиқаётганини билдирган», — дейди Замира Зикирова. — «Келинимнинг айтишича, овқатнинг тагини солиб, эшикдан чиқиши билан портлаган. Иккинчи эшикдан чиқишга улгурмаган. Иккинчи эшикдан чиқишида яна портлаш бўлган. Юзлари аянчли куйган. Келиним боқувчисини йўқотган, икки нафар ёш боласи бор».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Замира Зикирова келини билан гаплашган, бироқ нечта одам шифохонага келганини сўрамаган. Бошқа жабрланувчиларнинг айтишича, ўндан ортиқ киши шифохонага келтирилган.

    Мавзуга доир: Самарқандда газ баллони портлаган ошхонадан фоторепортаж

    Энам бозордан чиқишда чой ичиб кетай деб кирган...

    «Энам бозордан чиқишда чой ичиб кетай, деб кирган экан. Сомса ва ‘пирожки’ еб, чиқишда эшикнинг олдидан ўтганда портлаб кетган. Чиқишга улгурмаган. Чиқаман деганда оёғининг тагига бир нарса тушиб қолган. Ўшанда йиқилиб чиқолмай қолган. Шифокорлар ‘20 фоиз куйган’ деди. Қолган ҳолатини айтгани йўқ. Ўша ерга ҳар замонда кириб овқат ерди. Кеча ҳам бир кириб чой ичиб кетай деб кирган экан», — дейди Орзигул Холмирзаева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Официантка» бўлиб бир кунга борганди...

    Яна бир беморнинг яқини Қобил Турсунниёзовнинг айтишича, жабрланганлар 30 нафар. Шулардан 11 нафари жуда оғир жароҳатланган. Энг кўп жароҳатланганлар 5 нафарини ташкил қилади. Ўртачаси 6 нафар. Беш кишининг ичида 3 нафарининг яшаши оғир аҳволда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шифокорлар ‘Ҳали ёш, агар ўзида интилиш бўлса яхши бўлади. 3 кун ичида маълум бўлади. Уч кун кўтарса ўтади, кўтармаса бизлар жавоб беролмаймиз’ деди. «Официантка» бўлиб бир кунга борганди. Аввал ишлаб, кейин бўшаб кетганди. Олдиндан ўзи шундай бўлган экан. Газ камайдими бирдан келиб газни тагига шам ёқ ёки плитка қўй, газни баланд қилиб туриш керак, тамом. Ўша куни мен бориб кўрмаганман. Аммо ҳамма шам ёққан деб айтяпти. Бу ерда кўрганлар ҳам бор. Шифохонадаги беморлар зўрға гапиряпти. Уларнинг гапиришга ҳоли йўқ. Кетса шу газ баллонига 20 минг сўм кетади. Фойда қиладиган бўлса, камида кунига 2—3 миллион сўм фойда қилади. 20 минг сўм билан оти дунё бўлиб қолмайди-ку», — дейди Қобил Турсунниёзов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Реанимациядаги 3 нафар беморнинг аҳволи стабил оғир

    РШТТЁИМ Самарқанд филиали комбустиология бўлими мудири Эркин Ҳакимовнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, 19 декабрь куни 14:30 да Оқдарё туманининг «Лаззат» ошхонасида пропан газ баллонининг ёрилиб кетиши оқибатида 10 киши оловдан жароҳат олиб, Оқдарё туман шифохонасига тушган. Ўша ерда тўғридан-тўғри биринчи ёрдам кўрсатилиб, РШТТЁИМ Самарқанд филиали комбустиология бўлимига ётқизилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «10 нафар бемордан 3 нафари реанимацияда ётибди. 65, 70 ва 75 фоиз катта куйиш бўлган. Қолган олти нафар бемор 15, 20, 25 фоиз куйиш билан бўлимда ётибди. Битта бемор 5 фоиз куйгани учун амбулатор даволаниш учун жавоб берилган. Реанимациядаги 3 нафар беморнинг аҳволи стабил оғир. Аҳволида ижобий ўзгаришлар бор. Куйган касал тез яхши бўлмайди. Бунга вақт керак. Аста-секин яхши бўлиб кетади. Барча дори-дармонлар етарли», — дейди комбустиология бўлими мудири Эркин Ҳакимов.

    «Президент тадбиркорларни текширма деб айтган»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган жабрланувчиларнинг яқинлари ҳозирги пайтда тадбиркорларни ҳеч қайси ташкилот кириб фаолиятини ўргана олмагани учун ҳам улар истаганича қонунни бузиб ишлаётганидан шикоят қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    « ‘Пожарнийъга нега бориб текширмайсизлар, фақат одамларнинг уйини текшираверасизларми десам, ‘президент тадбиркорларни текширма деб айтган’ дейди. Ахир, текширмаса, бу шам ёқиб қўй дегани эмас-ку», — дейди Замира Зикирова.

    23.12.2021, 15:05   Изоҳ (0)   24710
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ўзгарди

    23.12.2021, 14:44

    Тошкентда ўзини ИИО ходими дея таништириб, жарималарини ўчиртирмоқчи бўлган киракаш ушланди

    23.12.2021, 13:58

    Тошкент метросининг «Космонавтлар» бекатида поезд ёнгани ҳақидаги хабар юзасидан расмий маълумот берилди

    23.12.2021, 13:47

    Фарғона вилоятида бир кунда иккинчи зилзила қайд этилди

    23.12.2021, 12:43

    Ўзбекистонда ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади

    23.12.2021, 12:38

    Ўзбекистонда 24 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    23.12.2021, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.