Минскдан Тошкентга учган Belavia авиакомпанияси самолётида носозлик аниқлангани сабаб рейс беш соат кечикиш билан манзилга етиб келди, деб хабар беради Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали.
Маълум қилинишича, Беларуснинг Belavia авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти 21 декабрь куни кечаси Минск аэропортидан Тошкентга учган. Бироқ ҳаво кемаси кўп ўтмай техник сабабларга кўра ортга қайтишга мажбур бўлган. Экипаж ёнилғини сарфлаш мақсадида бир неча айланишларни амалга оширган ва бу бироз вақт талаб қилган.
Қўниш муваффақиятли амалга оширилгач, борт алмаштирилган ва йўловчилар бошқа самолётга Тошкентга учиб кетган.
Шундай қилиб, борт Тошкентга соат 07:30 да беш соат кечикиш билан етиб келган. Тошкент—Минск йўналиши бўйича қайта рейс эса соат 09:03 да учиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, декабрь бошларида Москвадан учган самолёт туман сабабли Урганч аэропортига қўна олмаган, Ўзбекистон аэропортларида кузатилган қуюқ туман сабаб бир қатор рейслар кечиктирилган эди.
Изоҳ (0)