• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Янги йил кайфиятини бахш этувчи фильм ва мультфильмлар (фото)

    Янги йил кириб келишига ҳеч қанча қолгани йўқ. Байрам шукуҳини ҳис қилишнинг эса ҳозир айни вақти. Уй ва арчани безатиб, мандаринларни аллақачон харид қилган бўлсангиз, демак оила аъзоларингиз билан биргаликда севимли фильмни томоша қилиш қолган холос. Wday нашри байрамона кайфият улашадиган бир-биридан қизиқарли фильм ва мультфильмлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

    «Уйда ёлғиз», 1990 йил (Home Alone)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Неча ёш бўлишимиздан қатъи назар, Янги йил ва байрам таътилини, турли айёрона усуллар билан ўғриларнинг таъзирини берган тирранча Кевин Маккалистернинг саргузаштларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қизиқарли сюжет, таъсирли воқеалар ривожи ва бош қаҳрамоннинг «ёмон амакиларни» полицияга тутиб бериш учун қўллаган ҳунарлари томошабинни экран қаршисига михлаб қўяди. Орадан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлишига қарамай, мазкур фильм ҳали ҳам Янги йил арафасида томоша қилиниши керак бўлган энг яхши фильмлардан саналади. «Уйда ёлғиз»нинг биринчи ва иккинчи қисмлари режиссёр Крис Коламбус томонидан суратга олинган, сценарийни эса 80 йиллар хитлари «Нонушта клуби» (The Breakfast Club) ва «Пушти либосдаги ёқимтой қиз» (Pretty in Pink) фильмлари асосчиси Жон Хьюз томонидан ёзилган.

    «Олафнинг саргузаштлари», 2017 йил (Olaf’s frozen adventure)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    «Муз юрак» фильми ва қорбола Олафни яхши кўрадиган бўлсангиз, унда ушбу қисқа метражли мультфильм айнан сиз учун. Сюжетга кўра, Рождество арафасида Анна ва Эльза ҳар бир оиланинг байрамга хос анъанаси борлиги: кимдир биргаликда десерт тайёрласа, бошқалар уйини безаши яна айримлар, албатта, саунага боришидан хабар топади. Олаф ва маликалар Янги йил анъаналарини топиш учун буғуси билан бирга қироллик бўйлаб саёҳатга отланади ва йўл-йўлакай ҳар бир хонадонда меҳмон бўлади. Ушбу мультфильм қизиқарли сюжетдан ташқари, кулгили саҳналар ва мусиқага бой экани билан ҳам ўзига хосдир.

    «34-кўчадаги мўъжиза», 1994 йил (Miracle on 34th street)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    1994 йилда суратга олинган «34-кўчадаги мўъжиза» худди шу номли 1947 йилда суратга олинган фильмнинг ремейки ҳисобланади. Воқеалар Сюзан исмли қизалоқ билан Санта Клауснинг танишувига асосланади. Сюзан Санта Клауснинг ҳақиқий эканига ишонмайди, Санта эса буни ёлғон эмаслигини исботлаш учун судга боришга мажбур бўлади. Яхшилик ва дўстлик ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу таъсирчан фильм инсонларни мўъжизага ишонишга ундайди.

    «Рождестводаги ажойиб ҳикоя», 2017 йил (The man who invented Christmas)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Ден Стивенс суратга тушган мазкур фильмда Чарльз Диккенснинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Сюжет томошабинни сариқ чақаси қолмаган Чарльзнинг зиқна Скружа ва Рождество арафасида унинг кўзига кўринадиган учта арвоҳ ҳақида ҳикоя қилувчи «Рождество қўшиғи» номли эртак устида ишлаётган даврга етаклаб боради.

    «Анастасия»

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Россиянинг сўнгги императори Николай II нинг қизларидан бири Анастасия тирик қолганда, унинг тақдири қандай кечган бўларди? Ушбу мультфильмда ижодкорлар мазкур саволга ўзича жавоб бермоқчи бўлганини кўриш мумкин. Ундаги қор билан қопланган шаҳар, қаҳрамонларнинг кийим-кечаклари тамоман қишки муҳитни ўзида мужассам қилади.

    «Сент-Луисда кутиб ол, мени», 1944 йил (Meet Me in St. Louis)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Жуди Гарланд бош қаҳрамон ролини ижро қилган «Сент-Луисда кутиб ол мени» ўз жанрининг классикаси ҳисобланиб, Янги йил арафасида томоша қилиш тавсия қилинадиган фильмлардан ҳисобланади. Сюжетга кўра, отасининг лавозими кўтарилгани муносабати билан Смит оиласи 1903 йил Нью-Йоркка кўчиб ўтади. Эстер, унинг опа ва акалари эса дўст ҳамда севикли инсонларини ташлаб, Сент-Луисни тарк этишни истамайди.

    «Гринч — Рождество ўғриси», 2000 йил (How the Grinch stole Christmas)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Янги йилни бутун қалби билан ёмон кўрадиган Гринч ҳақидаги фильмда Жим Кэрри қойилмақом рол ижро қилган. «Гринч — Рождество ўғриси» болалар ёзувчиси Доктор Сюзнинг китоби асосида 2000 йил суратга олинган.

    «Клаус» (2019 йил)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Испаниялик ижодкорлар томонидан ишланган мультфильм Санта Клаус ва Рождество байрами қандай пайдо бўлгани ҳақидаги ўзига хос версия илгари сурилади. Сюжетга кўра, почта бизнеси билан шуғулланадиган кишининг ўғли Смиренсбург шаҳарчасига почтальон бўлиб ишлаш учун жўнаб кетади. Кунлардан бир куни у болалар ўйинчоқларини ясайдиган уста — Клаус билан танишиб қолади. Айнан унинг ёрдами билан почтальон шаҳар аҳолисининг байрамга бўлган ишончини қайтаришга уринади.

    «Соҳибжамол ва махлуқ: Ажойиб Рождество», 1997 йил (Beauty and the Beast: The enchanted Christmas)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Беллнинг махлуқнинг юрагини забт этгани ҳақидаги фильмни кўпчилик яхши билади. Биз эса сизга воқеалари Рождество арафасида юз берадиган давомини ҳам кўришни тавсия қиламиз. Соҳибжамол Белл, сеҳрланган қасрдаги бошқалар билан бирга байрамона зиёфат ташкиллаштиради. Бунинг учун уларга ҳеч ким, ҳатто маккор композитор Форте ҳам қаршилик қила олмайди.

    «Санта-Клаус» (1994 йил)

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Тим Аллен бош қаҳрамон сифатида кўриниш берган комедияда, Шимолий қутбга бориб қолган оддий ўйинчоқ сотувчиси Санта-Клауснинг ўрнини эгаллашига тўғри келади. Қаҳрамон нафақат янги образга кўникиши, балки байрамни ҳам сақлаб қолиши керак бўлади. Учта қисмдан иборат фильм байрам шукуҳини бахш этишига шубҳа йўқ.

    Мавзуга доир:

    • Байрам яқинлашмоқда: Янги йил шукуҳини бахш этадиган энг яхши қўшиқлар (видео)
    • Кевин нима учун уйда ёлғиз қолганди? Янги йилда эфирга узатиладиган фильмлар бўйича тест
    • Янги йилда кўриш тавсия қилинадиган 100 та фильм (фото)
    • Байрамона «Қорбобо» салатини тайёрлаб кўринг
    • Пряникли уй, безедан қорбола: Янги йил дастурхони учун ширинликлар тайёрлаймиз

    21.12.2021, 11:28   Изоҳ (0)   33797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сеними, шошмай тур! Таътил» мультфильмининг дебют сони тақдим этилди (видео)

    20.12.2021, 14:30

    Том Ҳолланд, Эндрю Гарфилд ёки Тоби Магуайр: Қаҳрамони учун энг кўп ҳақ тўланган «Ўргимчак одам» ким?

    20.12.2021, 12:07

    Машҳур фильмларда йўл қўйилган хатоликлар (фото)

    16.12.2021, 20:40

    Кино соҳасида таълим олмай, Болливудга асос солган «дайди» — Раж Капур ҳикояси

    16.12.2021, 14:24

    «Калмар ўйини» юлдузи Ли Жон Же сериалнинг давоми ҳақида сўзлаб берди

    13.12.2021, 20:40

    2021 йил декабрда намойиш этилиши кутилаётган турк сериаллари билан боғлиқ янгиликлар (фото)

    11.12.2021, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.