Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Фаррух Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Фаррух Омонов тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У 2019 йил декабридан 2020 йилнинг ноябрига қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Омонов 2011—2015 йилларда Молия вазирлигида, 2015—2019 йилларда Савдо-саноат палатасида ҳам ишлаган.
Изоҳ (0)