• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Эрон орқали денгиз савдо йўлларини очмоқчи

    Ўзбекистон Эроннинг Чабаҳор портидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга қўшилиш ниятида, деб хабар бермоқда Spot.

    Маълум қилинишича, 15 декабрь, сешанба куни Ҳиндистон, Эрон ва Ўзбекистон вакиллари видеомузокаралар ўтказган. Қайд этилишича, Тошкент аллақачон Эрон жанубидаги порт орқали транзитни ривожлантириш ташаббусига қизиқиш билдирган.

    «Эрон Ислом Республикаси Ўзбекистон ҳукуматининг Чабаҳор порти имкониятларидан фойдаланмоқчи эканини олқишлайди ва Шаҳид-Беҳешти терминали орқали савдони ривожлантиришни режалаштирмоқда», — деган Эрон порт ташкилоти раҳбари Али Акбар Сафойи.

    Хабарда айтилишича, Эрон томони Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик туфайли Чабаҳорда фаоллик ошишини кутмоқда. Афғонистон ҳам музокараларда иштирок этмоқда.

    Ҳиндистон портлар ва денгиз транспорти вазири ўринбосари Санжив Ранжаннинг қайд этишича, Чабаҳор Ҳиндистон ва Марказий Осиё минтақаси ўртасида барқарор юк ташиш хизматини таъминлайди.

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакили Абдусамад Мўминов 2020 йил давомида Ўзбекистон—Ҳиндистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошганини ва портнинг минтақавий алоқаларни ривожлантиришдаги ўрнини таъкидлаган.

    «Яқин кунларда Ўзбекистон делегацияси Чабаҳорга ташриф буюради», — дея қўшимча қилган Мўминов.

    Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда юкларни етказиб беришнинг жанубий йўналиши ишлаб чиқилмоқда. Бу йўл билан денгиз портларига бориш бошқа йўналишларга қараганда тез ва арзонроқ. Шу мақсадда Termiz Cargo Center терминали ташкил этилди.

    Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда юкларни етказиб беришнинг жанубий йўналиши ишлаб чиқилмоқда. Бу йўл билан денгиз портларига бориш бошқа йўналишларга қараганда тез ва арзонроқ. Шу мақсадда Termiz Cargo Center терминали ташкил этилди.

    2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Покистон орқали биринчи транзит юкларини жўнатган. Ўз навбатида Покистон Ўзбекистондан келаётган ва кетаётган юкларнинг Гвадар, Карачи ва Қосим портлари орқали транзит ўтишини осонлаштирди.

    Бироқ йўналишнинг ривожланишига Афғонистондаги вазият тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистонлик юк ташувчиларга кўра, авваллари афғон божхоналаридан ўтиш коррупция, толиблар келганидан кейин эса инспекторларнинг касбий маҳорати йўқлиги сабабли мураккаблашган.

    Мавзуга доир: «Афғонистон сўзи ҳамон тадбиркорларни қўрқитади». «Толибон» даврида Афғонистондаги ўзбек бизнеси ҳақида

    Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 21—24 октябрь кунлари амалий ташриф билан Эрон ислом республикасига борганди. Унда Эрон темир йўллари билан музокара ўтказилган.

    Аввалроқ Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида Термиз—Мозори Шариф —Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳақида хабар қилинганди. Шавкат Мирзиёев лойиҳа ҳақида фикр билдириб, «Мен буни аср лойиҳаси деб атайман», деганди. Президентнинг таъкидлашича, Эрон ва Покистон портларига йўллар очилиши Ўзбекистон фойдасига хизмат қилади.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 5 апрель санасида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилганди. Унда Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон транспорт йўлагини ривожлантириш борасида фикр алмашилган.

    16.12.2021, 12:08   Изоҳ (0)   31778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Корея фонди Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 238 млн доллар ажратди

    16.12.2021, 11:33

    «Ўзгидромет» 17 декабрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    16.12.2021, 10:57

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга жўнаб кетди

    16.12.2021, 10:47

    Хива ва Урганчга қадар «Афросиёб» поездлари қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    16.12.2021, 09:58

    «Яхна — сув, туз ва гўштдан иборат бўлади». Ўзбекистонга донғи кетган Чироқчи яхнаси ҳақида репортаж

    16.12.2021, 09:05

    Бош прокуратура ғузорлик эркак ўлими ортидан қўшимча текширув бошланганини маълум қилинди

    16.12.2021, 08:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    Футбол | 20 июн, 22:03

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:45

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.