• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден Россия Украина билан уруш бошлайдиган бўлса, қатъий чора кўриш ҳақида огоҳлантирди. Путин НАТОни кескинликни оширишда айблади. Икки давлат президентларининг илк видеомулоқоти қандай ўтди?

    Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден 7 декабрь куни видеоалоқа орқали тахминан икки соат давом этган музокараларни ўтказди. Путин Сочидаги қароргоҳида, Байден Вашингтондаги Оқ уйда туриб суҳбатлашди. Икки давлат раҳбарларининг мулоқотида биринчи марта ёпиқ видеоалоқа форматидан фойдаланилди. Музокараларда журналистлар иштирок этмади. Meduza Кремль ва Оқ уйнинг баёнотига таяниб, музокаралар тўғрисидаги асосий маълумотларни ҳавола қилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Байден Путинни Россия—Украина инқирози ҳарбий жиҳатдан кучаядиган бўлса, «ҳал қилувчи иқтисодий ва бошқа чоралар» ҳақида огоҳлантирди, дейилади Оқ Уй баёнотида. АҚШ президенти Россия қўшинларининг Украина чегаралари яқинида тўпланишидан хавотир билдирди, вазиятни юмшатиш ва дипломатияга қайтишга чақирди. Шунингдек, Путин ва Байден икки томонлама муносабатлар, киберхавфсизлик масалалари ва халқаро майдондаги, хусусан, Эрондаги вазиятни муҳокама қилди, дейилади баёнотда.

    Кремль икки давлат президентлари, асосан, Украина ҳақида суҳбатлашганини тасдиқлади. Путин, унинг сўзларига кўра, Донбасс бўйича келишувларни барбод қилишга қаратилган «Киевнинг бузғунчи чизиғини» аниқ мисоллар билан кўрсатиб берди ҳамда Киевнинг минтақадаги «провокацион ҳаракатларидан» хавотир билдирди. Байден эса «Россия қўшинларининг Украина чегаралари яқинида ҳаракатланиши гўёки ‘таҳдид’ эканини таъкидлади» ва санкциялар ҳақида огоҳлантирди. Путин «Украина ҳудудини забт этишга хавфли уринишлар қилаётган» ва Россия чегаралари яқинида ўз ҳарбий салоҳиятини ошираётганлар аслида НАТО эканини айтди. Унинг таъкидлашича, Россия Федерацияси «ишончли, қонунда мустаҳкамланган» кафолатларни олишдан манфаатдор, аммо НАТОнинг шарқ томон кенгайиши бундан мустасно.

    Шунингдек, Кремль маълумотларига кўра, Путин ва Байден Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ҳақида гаплашди. Икки раҳбар ҳам муносабатлар ҳавас қилгудек эмаслигини тан олди. Путин буни россиялик дипломатларнинг АҚШда бўлишига чекловлар қўйишни бошлаган Америка ҳукумати хатти-ҳаракатларининг оқибати деб атади ҳамда Россия бунга худди шундай тарзда муносабат билдирганини таъкидлади. Россия президенти дипломатик ваколатхоналар фаолиятига қўйилган барча чекловларни бекор қилишни таклиф қилди.

    Путиннинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Байден Путинга НАТОнинг шарққа томон кенгайиши ҳақидаги Россиянинг хавотирларини «иттифоқчилар билан» муҳокама қилишини айтган.

    Музокаралар Россия Украинага бостириб киришни режалаштираётгани ҳақидаги баёнотлар фонида бўлиб ўтди. Россиянинг ўзи буни рад этмоқда. Америка ва Европа ОАВ манбаларига кўра, ҳарбий босқин 2022 йил бошида содир бўлиши ва унда камида 100 минг Россия аскари иштирок этиши мумкин. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, «Россия ҳудудидаги мамлакат қуролли кучлари — суверен давлатнинг қонуний ҳуқуқидир». «НАТОнинг минтақадаги ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда, Америка матбуоти Россиянинг эмас, балки АҚШнинг агрессив ҳаракатларидан хавотирланиши керак», — деди ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

    Байден Путин билан музокаралар олдидан Россияни босқинчиликдан тийишга қаратилган чоралар ишлаб чиқилишини эълон қилганди. CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши «тажовузкор» иқтисодий санкциялар пакети бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ уни қачон ва қандай шароитда жорий этиш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. Эҳтимолий санкциялар қаторида Россияни SWIFT банклараро маблағ ўтказиш тизимидан узиб қўйиш бор. Шунингдек, Bloomberg маълумотларига кўра, рублни бошқа валюталарга конвертация қилиш бўйича чекловлар версияси ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Музокаралардан сал аввал Путин Россия Ғарбда «маълум бир кескинлик» яратишга муваффақ бўлганини айтганди. Россия президентининг фикрича, бу имкон қадар узоқ сақланиб туриши керак. Шу билан бирга, Путин Россиянинг «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтмаслик ҳақидаги огоҳлантиришларини Ғарб етарлича жиддий қабул қилмаётганидан ҳамда Киевга қурол етказиб бериб, Россия чегаралари яқинидаги «провокацион ҳарбий манёврлар» билан боғлиқ вазиятни янада оғирлаштирганидан афсус билдирган. Байден эса ҳеч қандай «қизил чизиқлар»ни қабул қилмаслигини билдирган.

    Байден АҚШ президенти бўлганидан бери у ва Путин беш марта мулоқот ўтказди. Ҳозирги видеомулоқотдан ташқари, икки давлат раҳбарлари уч марта телефон орқали гаплашган, бир марта юзма-юз учрашган. Учрашув Швейцарияда 2021 йилнинг июнь ойида — Ғарб Украина чегаралари яқинида Россия қўшинлари тўпланганини пайқаганидан кўп ўтмай бўлиб ўтганди.

    08.12.2021, 14:07   Изоҳ (0)   40421
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Time сўровномаси натижаларига кўра, Бразилия президенти йил одами деб топилди

    08.12.2021, 13:13

    БМТ бош котибида коронавирус аниқланди – AFP

    08.12.2021, 12:05

    БМТ бош котиби 2030 йилгача бутун дунё аҳолисини интернет билан таъминлаш зарурлиги ҳақида гапирди

    08.12.2021, 08:00

    Путин ва Байденнинг видеоалоқа шаклидаги музокаралари бошланди

    07.12.2021, 21:59

    Ғалабага асос бўлган мағлубият. АҚШни Иккинчи жаҳон урушига олиб кирган Перл-Ҳарбор фожиаси

    07.12.2021, 21:24

    БААда иш ҳафтаси ўзгаради. Жума қисқартирилган иш куни, шанба ва якшанба дам олиш кунлари бўлади

    07.12.2021, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.