Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султонга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Аввал хабар қилинганидек, музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакат нашрига икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган катта интервью берди.
Изоҳ (0)