• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Танишлари билан хайрлашган». Қаршидаги ётоқхона биносидан ўзини ташлаб, вафот этган қизнинг сўнгги лаҳзалари кузатув камерасига тушиб қолди (видео)

    Қарши шаҳридаги «Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабаси ётоқхонанинг бешинчи қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Талаба қиз тенгдошларининг эслашича, қиз ўлимидан аввал барча танишлари билан хайрлашгандек таассурот уйғотган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида техникум ётоқхонаси ва ўқув биносида бўлиб, марҳумани таниган-билганларни суҳбатга тортди.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Техникум ётоқхонаси тарбиячиси Фахриддин Сафаровнинг айтишича, марҳума опаси билан ётоқхонанинг тўртинчи қаватида яшаган бўлса-да, воқеа содир бўлган куни бешинчи қаватга чиқиб, юқори қават деразасидан ўзини пастга ташлаган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Кузатув камераларини кўздан кечирганимизда Маҳлиё бешинчи қаватга чиқиб, аввалига чиқинди ташлашга кетаётган таниши билан қучоқлашган. Ўша пайт хайрлашганми ёки саломлашганми ҳозирча бу бизга қоронғи. Аммо шундан сўнг бешинчи қават эшигини ёпиб, иккиланмасдан деразадан сакраган», — дейди ётоқхона тарбиячиси.

    Марҳума ўзини пастга ташлаган дераза.

    Марҳума ўзини пастга ташлаган дераза.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Ётоқхонанинг бешинчи қаватида яшовчи қизлар — Малоҳат Саломова ҳамда Соҳиба Йўлдошеваларнинг маълумот беришича, воқеа содир бўлган пайтда ётоқхонада бақир-чақир овоз эшитилган, улар умумий залга чиққанда эса мудҳиш воқеа содир бўлганидан хабар топган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Биз хонада ўтиргандик. Шунда қизларнинг бақир-чақир овози эшитилди. Хонадан умумий залга чиқсак, шу воқеа — қиз ўзини деразадан ташлаб юборганини айтишди. Деразадан қарасак, ҳақиқатан ҳам у пастда ётган экан. Кейин милициялар келишди», — дейди ётоқхонанинг бешинчи қаватида яшовчи талаба қизларнинг бири Соҳиба Йўлдошева.

    Марҳума яшаган хона.

    Марҳума яшаган хона.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    Воқеа содир бўлган куни ётоқхонада навбатчилик қилган Мурод ака Ҳазратқуловнинг айтишича, ётоқхонада қизларнинг овози баландлашгани эшитилгач, у қизлардан нима бўлаётганини сўраган.

    Мурод Ҳазратқулов.

    Мурод Ҳазратқулов.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «2021 йилнинг 30 ноябрь куни соат тахминан 17:30 лар эди. Ҳали қоронғи ҳам тушиб улгурмаганди. Қизларнинг бақир-чақир овози эшитилгач, югуриб чиқдим. Чиқсам, қизнинг тепадан ўзини ташлаганини айтишди. Деразани очиб қарасам, қиз ерда ётган экан», — дейди Мурод Ҳазратқулов.

    Марҳумани таниган қизлар унинг хушчақчақ қиз бўлганини, кайфиятида тушкунлик бўлмаганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «У жудаям шўх қиз эди. Умуман тушкун кайфиятда кўрмаганман. Заиф томони йўқ эди. Ҳар доим ёмон ҳолатдан ҳам яхши кайфият билан чиқа оларди. Ётоқхонада ҳам барча қизлар билан кулиб, хушчақчақ ҳолда гаплашарди», — дейди Малоҳат Саломова.

    Соҳиба Йўлдошеванинг айтишича, марҳума адолатсизликка чидай олмаган. Кўпинча опаси билан тортишган.

    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Адолатсизликка чидай олмасди. Кўпинча опаси билан тортишиб қоларди. Опаси уни бошқа бир йигит билан гаплашганликда айблаб, уйдагиларига айтган шекилли, ‘мен ҳеч ким билан гаплашмаганман, айбдормасман’, дерди. Ва шу боис ҳам қўлидаги интернетга кириш имконияти бўлган телефонини ҳам опасига берганди», — дейди Соҳиба Йўлдошева.

    Марҳума билан ёнма-ён хонада истиқомат қилган Фарангиз Норқулова ҳам қизнинг хушчақчақлигини, руҳиятида умуман тушкунлик бўлмаганини айтмоқда.

    Марҳуманинг сўнгги дақиқаларини ёзиб олган кузатув камераси.

    Марҳуманинг сўнгги дақиқаларини ёзиб олган кузатув камераси.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Мен ўша куни уйдан келгандим. Уни кун бўйи кўрмагандим. Нега бундай қилганига ҳайронман. Хушчақчақ қиз эди. Умуман ўз жонига қасд қиладиган даражада эмасди. Ҳар доим ўйнаб-кулиб юрарди», — дейди Фарангиз Норқулова.

    Мурод Ҳазратқулов сўнгги икки йил давомида шу ётоқхонада фаолият юритиб келаётганини, бундай мудҳиш ҳолат биринчи маротаба содир бўлганини билдирмоқда.

    Фарангиз Норқулова.

    Фарангиз Норқулова.
    Фото: «Дарё» / Аслиддин Эшонқулов

    «Ўша куни ўқувчилар ҳам, маҳалла аҳолиси ҳам йиғилиб, воқеа жойига борди. Тўғриси, шокка тушдим. Айниқса, марҳуманинг опаси аҳволини кўриб, жудаям раҳмим келди. Бу ҳолатни тасвирлаб беришга ожизман», — дейди ётоқхона тарбиячиси.

    Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини, марҳуманинг ўлими сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинаётганини маълум қилганди.

    02.12.2021, 16:52   Изоҳ (0)   176546
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон вилояти прокурори ишдан олинди

    02.12.2021, 16:37

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    02.12.2021, 16:26

    «Ўзбекнефтгаз» Аи-80 ўрнига Аи-92 бензини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    02.12.2021, 16:08

    Ўзбекистонда пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назорати кучайтирилади

    02.12.2021, 15:50

    Бухорода беш фарзандли аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    02.12.2021, 15:05

    Наманганда ЙПХ ходимига пора сифатида 1000 доллар ва 4 дона телевизор таклиф қилган ҳайдовчи ушланди

    02.12.2021, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.