Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифаси (-69,8 кг) ҳаракат қиладиган Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкентда ўтказади.
17 декабрь куни ўтказиладиган жангда Мадримов франциялик Мишел Сорога (35-2-1, 24 КО) қарши рингга кўтарилади. Мадримов—Соро жанг ғолиби WBA Super камари учун мажбурий даъвогарга айланади. WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога (34-1-1, 18 КО) тегишли ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида Исроил Мадримовдан ташқари, ўзбекистонлик боксчилардан Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўстматовнинг ҳам рақиби маълум бўлди. Унга кўра, Ғиёсов Кристиан Рафаэл Кориа (29-8-2, 13 КО) билан жанг қилса, Ҳасанбой Ҳосе Ривасга (18-12-4, 10 КО) қарши рингга кўтарилади.
Бундан ташқари, бу бокс оқшомида Элнур Абдураимов, Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшодбек Рўзметовлар ҳам қатнашади. Маълумотларга кўра, Мелиқўзиевга россиялик боксчи Сергей Экимов рақиблик қилиши кутилмоқда.
17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган жанглар:
- Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) — Мишел Соро (35-2-1, 24 КО);
- Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9 КО) — Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО);
- Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3 КО) — Ҳосе Ривас (18-12-4, 10 КО);
- Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6 КО) — Сергей Екимов (18-3, 9 КО);
- Иқболжон Холдоров (1-0, 1 КО) — Димитрий Милиуша (9-5-1, 4 КО);
- Элнур Абдуаримов (7-0, 6 КО) — Жон Гемино (22-12-1, 12 КО);
- Дилшод Рўзметов (дебют) — Евгений Смирнов (13-2-3, 3 КО).
Изоҳ (0)