• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистоннинг Хоруғ шаҳрида митинг уюштирилди. Бунга қидирувдаги шахснинг отиб ўлдирилгани сабаб бўлган

    25 ноябрь куни Тожикистоннинг Хоруғ шаҳри ва шаҳар атрофи аҳолиси шаҳарнинг марказий майдонида митингга йиғилди. Уларнинг талаби Роштқалъа туманида яшовчи Гулбиддин Зиёбековни отиб ўлдирган орган ходимларини жавобгарликка тортиш бўлган, деб ёзади Asia Plus.

    Хоруғдаги митинг

    Хоруғдаги митинг
    Фото: Pamir Dayli news
    Asia Plus хабарига кўра, Хоруғдаги митинг чоғида ўт очилган. Намойишчилардан 6 киши яраланган, нашр манбасига кўра, бир киши ҳалок бўлган. Роштқалъа туманида яшовчи яна бир шахс бедарак йўқолган.

    Нашрнинг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари бу маълумотни на тасдиқлаган, на инкор қилган. Ички ишлар вазирлиги ҳозирча воқеаларга изоҳ бермаган. «Бу ҳақда хабарларни ҳам ўқидик, улар асоссиз. Ҳар ҳолда, ҳозирча расмий хабар бўлмади», — дея Тожикистон ИИВ матбуот хизмати маълумотларини келтирмоқда нашр.

    Хоруғликларнинг сўзларига кўра, митинг Тавдем жамоатида яшовчи Гулбиддин Зиёбековнинг ўлдирилиши ортидан уюштирилган. Унинг жасади марказий майдонга олиб чиқилган.

    Воқеа гувоҳларидан бирининг сўзларига кўра, 25 ноябрь куни соат 11:30 да Зиёбековнинг уйига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари келган. Зиёбековни ҳибсга олмоқчи бўлишганида у қаршилик кўрсатиб, орган ходимларига мушти билан ташлангани айтилмоқда. Бунга жавобан ОМОН ходимлари ўт очишган ва натижада улар 3 кишини ярадор қилган.

    Гувоҳнинг айтишича, Гулбиддиннинг ўзи ҳам яраланган ва уни машинага ўтқазишган. «Кейин унинг ўлими ҳақида хабар беришди», — дейди гувоҳ.

    Шундан сўнг одамлар митингга тўпланишган.

    Гулбиддинни нега олиб кетишмоқчи эди?

    Тоғли-Бадаҳшон автоном республикаси прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Тавдем қишлоғида яшовчи 1992 йилда туғилган Гулбиддин Зиёбеков бир қатор жиноятларни — уюшган гуруҳ томонидан гаровга олиш, ижтимоий, ирқий, миллий, минтақавий, диний (конфессиявий) душманликни қўзғатишни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган. 25 ноябрь куни соат 11:30 ларда у қўлга олиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирлар давомида «Макаров» тўппончаси билан ҳуқуқ-тартибот органлар ходимларига қуролли қаршилик кўрсатгани қайд этилган.

    Митинг эртаси куни ҳам давом этган

    Asia Plus хабарига кўра, Хоруғ марказидаги митинг 26 ноябрь куни ҳам давом этган. Намойишчилар тунни шаҳар ҳокимияти ёнидаги майдонда ўтказган.

    Хоруғ шаҳар ҳокими Ризо Назарзода нашрга шаҳарда вазият тинчлигини айтган: «Ҳаммаси тинч, хавотир олманг! Одамлар ўз ишлари билан банд». Хоруғ ҳокими шунингдек, шаҳар тўлақонли ҳаёт кечираётганини таъкидлаган: «Болалар мактабга, талабалар университетга, одамлар ишга бормоқда».

    Айни пайтда, «Asia-Plus» манбаларининг хабар беришича, вилоятнинг бошқа туманлари аҳолиси ҳам Хоруғга келишда давом этган айниқса, эрталаб уларнинг оқими кўпайган.

    Ҳозирча ҳокимиятдан ҳеч ким намойишчилар олдига чиқмаган.

    26 ноябрь кунидаги митинг иштирокчилари Гулбиддин Зиёбековнинг ўлими ва тинч аҳолига қарата ўқ узилгани бўйича ишни имкон қадар тезроқ кўриб чиқишни, Хоруғ шаҳридаги ҳарбийларнинг 60-70 фоизини олиб чиқиб кетиш ва уларнинг ўрнига вилоят аҳолисини жалб этишни, тартиб ва ​​қонунчиликни таъминлаш бўйича идоралараро штабни тарқатиб юборишни, Хоруғдаги назорат-ўтказиш пунктларини олиб ташлашни, вилоят раисини алмаштиришини, интернетга уланиш тикланишини талаб қилган.

    Бундан ташқари Facebook ижтимоий тармоғида Тоғли Бадахшон аҳолиси номидан хабар тарқалган. Унда айбдорларни жазолаш талаби илгари сурилган.

    Мавзуга доир: Тожикистонда Панжшер ва Афғонистон қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказилди (фото ва видео)

     

    27.11.2021, 08:31   Изоҳ (0)   24378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон Жаҳон савдо ташкилоти таркибига кириш учун ариза берди

    26.11.2021, 23:03

    Соломон оролларида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Янги Зеландия ва Австралия ҳукуматлари вазиятдан хавотирда

    26.11.2021, 20:52

    Африкада пайдо бўлган янада хавфли штамм Хитойга «келди». Словакияда 14 кунлик локдаун жорий қилинди. Коронахабарлар

    26.11.2021, 19:36

    Россиянинг «Листвяжния» кўмир конидаги портлаш қурбонлари сони 50 нафардан ошди. Бу мамлакатда сўнгги 10 йил ичида юз берган энг йирик шахта ҳалокати

    26.11.2021, 19:06

    Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Баъзи шаҳарларда мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилган (фото, видео)

    26.11.2021, 16:51

    Хитой Мудофаа вазирлиги хориж махсус хизматлари фаоллашганини маълум қилди

    26.11.2021, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.